1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш
Т/р | 1 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Омбудсман, АҚҲМИ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада: Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати ва Сенат аъзоси томонидан парламент назорати шакли сифатида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиш ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чоралар кўриш; Олий Мажлиснинг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес омбудсман)ни парламент назорати субъекти сифатида белгилаш назарда тутилади. |
Комментарии и ответы
Благодарим за внимание. Ваше предложение будет учтено в ходе проработки проекта.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг "Парламент назорати тўғрисида" қонуни 5-моддасига қўшимча киритиш Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси ҳисоботларини тинглаш, Алоҳида ҳолларда Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик миссиялари раҳбарлари ҳисоботларини тинглаш.
Таклифингиз Давлат дастури қабул қилингандан сўнг, унинг ижроси жараёнида кўриб чиқилади. Эътиборингиз учун рахмат.