I. Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари
1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда
Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш
Т/р | Амалга ошириладиган тадбир | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар | Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Молиялаштириш манбалари | Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | |
---|---|---|---|---|---|---|---|
1 | “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил II чорак | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Омбудсман, АҚҲМИ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада: Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати ва Сенат аъзоси томонидан парламент назорати шакли сифатида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиш ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чоралар кўриш; Олий Мажлиснинг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес омбудсман)ни парламент назорати субъекти сифатида белгилаш назарда тутилади. | 3 / 3 |
2 | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жойларда ишларнинг ҳолатини ўрганиш ва халқ билан мулоқот қилишга доир фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил I чорак | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) | - | - | Олий Мажлис палаталари қўшма қарори лойиҳаси. Лойиҳада: ҳудудлардан сайланган депутат ва сенаторлар ҳар ойда 10-12 кун давомида бир туманда бўлиб, давлат ҳокимияти органлари фаолиятини ўрганиб, таҳлил қилиши, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари Кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиши ҳамда тегишли хулосалар бериши; Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси иштирокида ўрганиш натижалари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессияларини ўтказиш; Олий Мажлис Сенати томонидан ҳар бир вилоятда навбатма-навбат намунавий халқ депутатлари Кенгашлари ишини ташкил этиш назарда тутилади. | 4 / 4 |
3 | “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил I чорак | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Омбудсман, АҚҲМИ, Олий суд, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада янги ташкил этиладиган омбудсманга қуйидаги ваколатларни бериш назарда тутилади: тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш; тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширилаётганда уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш; тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилаётганлигини ўрганиш; қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишига таъсири самарадорлигини баҳолаш; давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш. | 1 / 1 |
4 | “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил II чорак | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Омбудсман, АҚҲМИ, Олий суд, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада қонун нормалари “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларга мослаштириш; омбудсман минтақавий вакилларининг ҳуқуқий мақоми, ваколат ва мажбуриятларини белгилаш назарда тутилади. | 0 / 0 |
5 | Давлатнинг ташқи сиёсатини амалга оширишда Олий Мажлис палаталарининг роли ва мавқеини ошириш. | 2017 йил III чорак | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), АҚҲМИ, ТИВ, ТИАИСВ | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Бунда Олий Мажлис палаталарининг: давлатнинг ташқи сиёсати амалга оширилиши, халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий қонунчиликка имплементация қилиниши устидан назорат ваколатлари мустаҳкамланади; хорижий давлатлар парламентлари билан парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари ишини ташкил этишнинг ҳуқуқий механизми такомиллаштирилади; Ўзбекистонннинг миллий манфаатларини рўёбга чиқариш учун парламент дипломатиясидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилади. | 1 / 1 |
6 | Аҳолининг сенаторлар ва депутатлар билан ўзаро муносабатларини, Олий Мажлиснинг халқ билан мулоқотини такомиллаштириш мақсадида “Электрон парламент” тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. | 2017 йил II чорак | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Бунда миллий парламент фаолияти самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, парламент фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали халқ билан мулоқотни такомиллаштириш, депутатларга сайланган сайлов округларидан маҳаллий ҳокимият идораларининг қарорларини мажбурий юбориш орқали ҳудуддаги вазиятдан хабардорлигини ошириш имкони берилади. | 3 / 3 |
7 | Сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан назорат қилишдаги ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришга қаратилган “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | Адлия вазирлиги, АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагиларни тартибга солиш назарда тутилади: партия гуруҳлари томонидан маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари сессияларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларини кўриб чиқиш, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботларини эшитиш ҳақидаги таклифларни киритиш; туман (шаҳар) ҳокими номзодини вилоят ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этиш; халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг, шунингдек маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг қониқарсиз фаолияти ҳақида хулосаларни тақдим этиш ҳуқуқини бериш; Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги жамоатчилик вакиллари сифатида тегишли сиёсий партия ҳудудий бўлимларининг вакилларини бириктириб қўйиш. | 1 / 1 |
8 | Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг ижрочи котиблари лавозимини таъсис этиш. | 2017 йил I чорак | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, сиёсий партиялар (келишув асосида) | 80,0 | Сиёсий партиялар маблағлари | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгаши қарорининг қарори лойиҳаси. Лойиҳада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг ижрочи котиблари ўз партиялари сиёсатини парламент қуйи палатасида ҳимоя қилиш ишини ташкил этишга, кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан фракциянинг ягона позициясини ишлаб чиқишга, фракция аъзолари фаолиятини мувофиқлаштиришга кўмаклашиш назарда тутилади. | 0 / 0 |
9 | Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталаридаги Доимий вакили лавозимини таъсис этиш. | 2017 йил II чорак | Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги | 50,0 | Давлат бюджети маблағлари | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Парламент ва ижроия ҳокимияти органининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги, шунингдек ижро органлари фаолиятини устидан парламент назоратини ташкил этишда ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишга хизмат қилади. | 1 / 1 |
10 | Қонунчиликни ҳар томонлама, танқидий кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш натижасида ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган қонун ижодкорлиги режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2017 йил III чорак | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, АҚҲМИ, Бош прокуратура, Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги | - | - | Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қонуности ҳужжатларни, айниқса идоравий ҳуқуқ ижодкорлигини кескин қисқартиришга қаратилган бевосита амал қиладиган (ҳаволаки нормаларсиз) қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи режалари. Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалаларни тартибга солишга, тизимлаштиришга, ҳуқуқий “бўшлиқ”ларни бартараф этишга, эскирган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга, идоравий ҳуқуқ ижодкорлигини кескин камайтиришга қаратилган Ҳукумат қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи режалари. | 3 / 3 |
11 | Олий Мажлис палаталарининг ахборот-таҳлил ва тадқиқот фаолиятини кучайтиришга қаратилган таркибий бўлинмаларни тузиш. | 2017 йил II чорак | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), АҚҲМИ | 200,0 | Давлат бюджети маблағлари | Олий Мажлис палаталарининг қарори лойиҳаси. Олий Мажлис палаталарининг қонунларни қабул қилиш ва назорат фаолияти сифатини оширишга, қонунларни чуқур таҳлиллар асосида қабул қилишга хизмат қилади. | 4 / 4 |
1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | Амалга ошириладиган тадбир | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар | Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Молиялаштириш манбалари | Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | |
---|---|---|---|---|---|---|---|
12 | Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар Концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳаларини ишлаб чиқиш. | 2017 йил II чорак | Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, АҚҲМИ, ДБА, СМТИ, ФЖШМҚМИ | - | - | Ўзбекистон Республикасидаги Президенти Фармони лойиҳаси. Бунда давлат бошқаруви органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва тузилмасини такомиллаштириш, давлат бошқарувини номарказлаштириш, такрорланувчи функцияларни бажарадиган комиссияларни бекор қилиш ёки бир-бирига қўшиш орқали давлат бошқаруви ва хизматини тубдан ислоҳ этиш назарда тутилади. | 9 / 9 |
13 | Янги таҳрирдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, АҚҲМИ, ДБА, ҚР Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада: маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тузилмасини такомиллаштириш ва қонунлар ижросини таъминлаш борасидаги ваколатларини аниқлаштириш; вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг ўз фаолияти юзасидан тегишли ҳудуддаги аҳоли олдида ҳисобот бериш ва ҳисоботга оид маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тартибини жорий этиш; халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолияти устидан депутатлик назоратини амалга ошириш шаклларини ва уларни амалга ошириш механизмларини аниқлаштириш; халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини ташкилий ва техник жиҳатдан таъминлайдиган ижрочи котиблар лавозимини таъсис этиш. | 6 / 6 |
14 | Давлат мулкидан самарали фойдаланишда бошқарувнинг энг замонавий турларини жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил II чорак | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада: давлат мулкидан самарали фойдаланишда бошқарувнинг энг замонавий турларини жорий этиш; давлат унитар корхоналарини бошқаришга бизнес бошқаруви усулларининг энг илғор шаклларини (бенчмаркинг) жорий этиш; устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналарда корпоратив бошқарувнинг илғор усулларини жорий этиш назарда тутилади. Ривожланган хорижий давлатлар тажрибасининг энг илғор усулларини қўллаган ҳолда давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлиги кескин оширилади. | 2 / 2 |
15 | Давлат ва хусусий шериклик (ҳамкорлик) шаклларини кенгайтиришга қаратилган “Давлат ва хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил II чорак | Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада давлат ва хусусий шериклик тушунчаси, вазифалари ва асосий йўналишлари, иштирокчилари доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бу борадаги лойиҳалар амалга ошириладиган устувор соҳалар тартибга солинади. | 2 / 2 |
16 | “Давлат бошқаруви асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, ДБА, вазирлик ва идоралар | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада давлат бошқаруви асослари, давлат бошқаруви органлари турлари (вазирлик, давлат қўмитаси, агентлик, инспекция, марказ), уларнинг вазифа ва ваколатларини белгилаш мезонлари тартибга солинади. | 1 / 1 |
17 | “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил IV чорак | Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар | - | - | Лойиҳада давлат органларининг ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг талабига кўра муайян юридик фактни белгилаш, ўзгартириш, тўхтатиш, сақлаш, ўтказиш ёки тугатиш билан боғлиқ фаолият тартибга солинади. | 4 / 4 |
18 | “Давлат хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), АҚҲМИ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада давлат хизмати тизимини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари, давлат хизматининг кадрлар таркибини шакллантириш, давлат хизматига ишга ўтиш, хизматни ўташ ва хизматдан кетиш масалалари, бу борадаги кафолатлар тартибга солинади. | 8 / 8 |
19 | Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига давлат органлари ва ташкилотларида меҳнатга хақ тўлаш ва меҳнатни нормалашни тартибга солувчи ўзгартиш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада давлат хизматини молиялаштириш, давлат хизматчиларини моддий рағбатлантириш, меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминлаш тартибини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш назарда тутилади. | 6 / 6 |
20 | Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, юридик шахсларга алоқадор ахборотни тақдим этишнинг замонавий шаклларини амалга киритиш. | 2017 йил IV чорак | Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Ахборот технологиялари вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, вазирлик ва идоралар | - | - | “Давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун нормаларини танқидий ўрганиш ва уларни амалга ошириш механизмини такомиллаштирувчи таклифлар ишлаб чиқиш. Шу жумладан: расмий идоравий веб-сайтларга давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи, шу жумладан юридик ва жисмоний шахслар билан ҳамкорлик қилиш; маъмурий тартиб-таомилларнинг ўтиши ва муддатини тартибга солувчи масалалар юзасидан барча қарор ва ҳужжатларни жойлаштириш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг муҳим масалаларини муҳокама қилишга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш. | 4 / 4 |
21 | Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматларининг фаолияти самарадорлигини ошириш. | 2017 йил IV чорак | Матбуот ва ахборот агентлиги, ЭОАВМА, вазирлик ва идоралар | - | - | Чора-тадбирлар дастури. Дастур: Ахборот хизматлари томонидан давлат бошқарув органлари фаолиятининг муҳим жиҳатлари бўйича тизимли асосда матбуот-анжуманлари, “брифинглар” ташкил этиб бориш; Ахборот хизматлари ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этишга қаратилган. | 1 / 1 |
22 | Республика иқтисодиёт тармоқларини бошқаришда давлат иштирокини босқичма-босқич камайтириш. | 2017 йил II чорак | Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги | - | - | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳа: иқтисодиёт тармоқларини бошқаришда давлат иштирокини чеклаб бориш: давлат унитар корхоналарининг сонини қисқартириш ва давлат хизматларининг айрим турларини амалга оширишда хусусий секторни жалб этиш; бошқарувнинг билвосита усулларини кенг қўллашга оид механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилишни назарда тутади. | 5 / 5 |
23 | Давлат бошқарувида рухсат берувчи тартиботлар ва қоидаларни мақбуллаштириш. | 2017 йил II чорак | Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзстандарт агентлиги, вазирлик ва идоралар | - | - | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳа давлат бошқарувида рухсат бериш нормаларини қайта кўриб чиқиш ва қисқартириш, лицензиялашнинг айрим турларини билдиришномаларга, маҳсулотларни сертификатлашни – уларнинг мувофиқлигини декларация қилиш турига ўтказишни назарда тутади. | 0 / 0 |
24 | Вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқарув органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти шаффофлигини таъминлаш. | Йил давомида | Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари | - | - | Чора-тадбирлар дастури Дастур вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда хокимларнинг тегишли ишлар ёки ҳисобот даврлари якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари, расмий идоравий интернет сайтлари ёки видеоконференция орқали ҳисобот бериш тизимини ташкил этишни назарда тутади. | 1 / 1 |
25 | Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш. | Ҳар чорак якуни бўйича | Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ижтимоий тадқиқотлар институти, ДБА, СМТИ, ФЖШМҚМИ, “Ижтимоий фикр” маркази | 100,0 | Ижрочи-ларнинг маблағлари | Чора-тадбирлар дастури. Дастур: давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш, аҳоли ўртасида социологик сўровлар ўтказиш: социологик сўровлар орқали аҳолининг вазирлик, идоралар ва маҳаллий ҳокимият органларининг фаолияти натижаларига, улар томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларининг сифатига баҳо бериш тизимини жорий этиш; ишчи индикаторлар тизими ва социологик сўровлар орқали давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашни назарда тутади. | 1 / 1 |
26 | Давлат хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминотини тубдан такомиллаштириш. | 2017 йил, II чорак | Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, вазирлик ва идоралар | 187 400,0 | Давлат бюджети маблағлари | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада: давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига иш ҳақи тўлашнинг ягона тариф сеткасини такомиллаштириш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлариходимлари фаолияти самарадорлиги натижасидан келиб чиқиб, рағбатлантириш чораларини кўриш; давлат идораларида кўп йиллик хизмат қилгани учун ойлик иш ҳақига устамалар тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш; давлат хизматчилари учун давлат уй-жой фондини шакллантириш; идоравий уй-жойлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади. | 4 / 4 |
27 | Давлат хизматига замонавий фикрлайдиган, ташаббускор, масъулиятли, касбий тайёрланган кадрларни жалб этиш. | 2017 йил III чорак | Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, ДБА, ТИВ, ОваЎМТВ, Фан ва технологиялар қўмитаси, Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар | - | - | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳа қуйидаги намунали низомлар тасдиқланишини назарда тутади: кадрлар хизмати тўғрисида; вакант лавозимларни тўлдириш танловини ўтказиш тартиби тўғрисида; кадрлар заҳирасини шакллантириш тартиби тўғрисида; заҳирага киритилган кадрлар ротацияси тўғрисида; кадрлар малакасини ва касбий маҳоратини ошириш тўғрисида. | 8 / 8 |
28 | Давлат бошқаруви ва ижроия органларида кадрлар ҳисобини юритувчи тизимни такомиллаштириш. | 2017 йил IV чорак | Ахборот технологиялари вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, вазирлик ва идоралар | - | - | Ягона идоралараро “Кадрлар” замонавий ахборот тизимини яратиш ва жорий этиш. Ушбу ахборот тизимда: давлат бошқаруви ва маҳаллий ижроия органларидаги кадрларнинг касбий тавсияномаси, малака оширганлиги ва стажировкадан ўтганлиги; кадрлар таркибининг ҳисоби юритилади, кадрлар захираси тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар қамраб олинади. | 4 / 4 |
29 | Вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларини лавозимга тайинлаш тартибини такомиллаштириш. | 2017 йил IV чорак | Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | - | - | “Вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларини сайлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг Концепцияси. Ҳудудлар раҳбарларини тайинлашда ошкоралик, самарадорлик, холислик ва ҳаққонийлик янада таъминланади, маҳаллий ҳокимият органларининг аҳоли олдида масъулияти ошади. | 3 / 3 |
30 | Юқори малакали кадрларни чет элга кетиб қолишини олдини олиш, уларни давлат хизматига, иқтисодиёт тармоқларига кенг жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил I чорак | Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИВ, ОваЎМТВ, Фан ва технологиялар қўмитаси, ДБА, Фанлар академияси, вазирлик ва идоралар | - | - | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Лойиҳада: мутахассисларнинг касбий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришдаги тўсиқларни бартараф этиш, уларнинг мансаб пиллапояларида ўсиши учун шароитлар яратиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш; ривожланган хорижий давлатлар таълим муассасаларини тугатган миллий кадрларни ишга жойлаштириш ва уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш; хорижий ўқув юртлари томонидан берилган дипломларни нострификация қилиш тартибини соддалаштириш; иқтидорли ёшларни илм-фанга жалб этиш, ёш олимлар томонидан ўтказиладиган истиқболли тадқиқотларни молиялаштириш, улар натижаларини тижоратлаштириш масалалари назарда тутилади. | 2 / 2 |
31 | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси фаолиятини такомиллаштириш. | 2017 йил I чорак | ОваЎМТВ, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИВ, ДТМ, ДБА, вазирлик ва идоралар | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси. Лойиҳа тингловчилар давлат бошқарувини ташкил этиш, бошқарувнинг ҳуқуқий асослари ва замонавий усуллари, бозор иқтисодиёти, психология, ахборот-коммуникация ва “Электрон ҳукумат” соҳаларида мустаҳкам билимларни эгаллашлари, шунингдек таҳлилий фикрлаш ва стратегик режалаштириш, турли масалаларнинг мақбул ечимини топиш, ташаббускорлик ва етакчилик кўникмаларига эга бўлишларини таъминлашга қаратилган. | 12 / 12 |
32 | 40 та турдаги фаолият бўйича лицензия олиш учун онлайн ариза юбориш, аризани кўриб чиқиш ҳолатини кузатиб бориш, лицензияловчи орган ва эксперт комиссиялари ишини автоматлаштириш, лицензиялар реестридан онлайн фойдаланиш имкониятларини берувчи Электрон лицензиялаш порталини яратиш ва ишга тушириш. | 2017 йил апрель | Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | 80,0 | АКТни ривожлан-тириш жамғармаси | “Лицензия” ахборот тизимлари комплексини барча лицензияловчи органларда жорий қилиш жараёнларини автоматлаштириш йўли билан лицензиялаш бўйича давлат хизматлари тартиботлари такомиллаштирилади. | 0 / 0 |
33 | “Ягона дарча” марказларида мурожаатчилар билан ўзаро муносабатни бошқариш ахборот тизими ва давлат божи ҳамда давлат хизматлари учун тўланган йиғимлар қиймати ҳисобини юритиш бўйича биллинг тизимини яратиш. | 2017 йил апрель | Ахборот технологиялари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар | 1 296,0 | Жалб қилинган маблағлар | “Ягона дарча” марказлари фаолиятини автоматлаштириш ахборот тизими жорий қилинади. “Ягона дарча” марказлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари тартиботлари такомиллаштирилади. | 1 / 1 |
34 | Импорт-экспорт операциялари бўйича бериладиган сертификат ва рухсатнома ҳужжатларини унификациялаштирилган божхона ахборот тизими орқали тақдим этишни йўлга қўйиш. | 2017 йил май | Давлат божхона қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекэкспертиза, Ўзстандарт | 5,5 млн. долл. | KOICA халқаро ҳамкорлик агентлиги гранти | Идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаган ҳолда божхона фаолиятига тааллуқли бўлган рухсатнома ҳужжатларини бериш бўйича ахборот тизими аҳоли ва тадбиркорларга масофадан туриб рухсатнома ҳужжатларини олиш учун электрон тарзда мутасадди вазирлик ва идораларга мурожаат этиш имконияти яратилади. | 0 / 0 |
35 | Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш, дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга янада қулай ташкилий, технологик ва иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Инновация марказини ташкил этиш. | 2017 йил II чорак | Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Фан ва технологиялар қўмитаси, Марказий банк, Тошкент шаҳар ҳокимлиги | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси. Лойиҳа АКТ ва дастурий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга янада қулай ташкилий, технологик ва иқтисодий шароитлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳрида хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, “эркин иқтисодий худуд” мақомига эга бўлган, яъни барча солиқ ва мажбурий тўловлардан озод этилган ҳамда махсус валюта ва божхона тартиби асосида иш юритадиган инновация марказини ташкил этишни назарда тутади. АКТ йўналишидаги маҳаллий компаниялар сонининг ошишига, рақобатбардош маҳсулотлар яратилишига ҳамда ялпи ички маҳсулотдаги АКТ улушининг ошишига эришилади. | 1 / 1 |
36 | “Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали “Ягона дарча” принципида электрон давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил II чорак | Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар | - | - | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Лойиҳа фуқаронинг ва тадбиркорнинг шахсий кабинетини яратиш орқали персоналлаштирилган давлат хизматларини кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари порталини такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларининг Ягона портал билан мунтазам интеграциялашган ҳолда ўзаро муносабатини таъминлаш чора-тадбирларини белгилашни назарда тутади. | 2 / 2 |
37 | “Аҳолига талабгорлиги юқори бўлган давлат хизматларини бир идора орқали “Ягона дарча” принципида кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳа: аҳолига хизмат кўрсатиш марказларини яратиш, давлат органлари ва “ягона дарча” марказларининг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш, зарурий ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини яратишни ҳисобга олган ҳолда давлат хизматлари тартиботларини оптималлаштириш; давлат хизматларини кўрсатиш тизими тубдан такомиллаштириш, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда қулайликлар яратиш, ортиқча оворагарчилик, вақт ва ҳаражатлар сарфининг олди олинишини назарда тутади. | 0 / 0 |
38 | Электр энергияси истеъмолчиларини мобиль илова орқали электр энергия истеъмоли бўйича маълумот билан таъминлаш ва хизмат кўрсатиш. | 2017 йил III чорак | Ўзбекэнерго, “ЭнергоАБТ-созлаш” | 5 000,0 | Ўзбекэнергомаблағлари | Электр энергияси истеъмолчиларини мобиль алоқа орқали маълумот билан таъминлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий қилиш. | 0 / 0 |
39 | Компьютер қурилмаларига ёки Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган аҳоли қатламлари учун давлат хизматларини кўрсатишда замонавий технологияларни қўллаш орқали қўшимча қулайликлар яратиш. | 2017 йил III чорак | Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги | 5 220,0 | АКТни ривожлан-тириш жамғармаси | Ҳудудлардаги “Ягона дарча” марказлари ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ бўлинмаларида 250 та инфокиоскаларни ўрнатиш. Компьютер, планшет ёки смартфон қурилмаларига эга бўлмаган ҳамда Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган аҳоли қатламларига, шу жумладан тадбиркорларга инфокиоскалар орқали давлат хизматларини кўрсатиш, тўловларни қабул қилиш ва баъзи рухсатнома ҳамда маълумотномаларни олиш имконияти яратилади. | 0 / 0 |
40 | Нотариал идоралар фаолиятини автоматлаштириш, барча нотариал битимлар ҳисобини марказлашган ҳолда юритиш ва идоралараро электрон ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда аҳоли ва тадбиркорларга нотариат соҳасида интерактив давлат хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш. | 2017 йил IV чорак | Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, вазирлик ва идоралар | 12,0 | Жалб қилинган маблағлар | “Нотариус” ахборот тизимлари комплексини барча нотариал идораларда жорий қилиш. Ўзаро муносабат жараёнларини автоматлаштириш йўли билан нотариат соҳасида аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатиш тизими такомиллаштирилади. | 2 / 2 |
41 | Талабгорлиги юқори бўлган давлат хизматларини кўрсатувчи давлат идораларида электрон навбатга қўйиш тизимини жорий қилиш. | 2017 йил IV чорак | Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | Алоҳида ҳисоб-китобларга мувофиқ | Ижрочилар маблағлари | Хизмат кўрсатиш пунктларида электрон навбатга қўйиш тизимини жорий қилиш. Давлат хизматларидан фойдаланишда аҳоли вақтининг тежалиши натижасида халқнинг давлат бошқаруви органларига ишончи ошади. | 1 / 1 |
42 | Аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимини яратиш. | 2017 йил IV чорак | “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари вазирлиги | 13,6 млн. долл. | Кореянинг EDCF жамғармаси қарзи | Географик муҳит бўйича эркин фойдаланишдаги маълумотларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимини яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш. Географик ахборотлардан эркин фойдаланиш ҳисобига кўчмас мулк, ер ресурслари, манзил, йўл, муҳандислик инфратузилмаси, туризм соҳаларида GPS технологияларидан фойдаланган ҳолда тезкор маълумот йиғиш ва электрон давлат хизматларини кўрсатишда фойдаланиш имкониятлари яратилади. | 4 / 4 |
43 | “Солиқ” ахборот тизимлари комплексини модернизация қилиш ва уни келгусида аҳоли ва тадбиркорларга солиқ солиш соҳасида интерактив хизматлар кўрсатиш учун интеграция қилиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш. | Йил давомида | ДСҚ, Ахборот технологиялари вазирлиги | 5,3 млн. долл. | Солиқ органларини ривожланти-риш жамғармаси | “Солиқ” ахборот тизимлари комплексини модернизация қилиш ва интеграция қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш. Давлат солиқ қўмитасининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасида тўпланаётган ахборотларни интеллектуал таҳлил тизимларидан фойдаланган ҳолда самарали қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг янги механизмлари яратилади. Бунинг эвазига камерал назорат тадбирларининг самарадорлиги ошиб, солиқларнинг ўз вақтида бюджетга тушишини ҳамда солиқ тўловчиларни кейинчалик текширишлар натижасида жарималардан холос қилиш имкони юзага келади. Солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган интерактив хизматлар сони ва сифати ошади. | 0 / 0 |
44 | Аҳоли ва тадбиркорларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланишда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашни таъминлаш мақсадида “Электрон ҳукумат” ахборот тизимлари комплекслари ва маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги мониторингини олиб бориш тизимини яратиш. | Йил давомида | Ахборот технологиялари вазирлиги | 554,8 | АКТни ривожлан-тириш жамғармаси | Ахборот тизимлари комплекслари ва маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги мониторингини олиб бориш тизимини яратиш бўйича техник чора-тадбирларни амалга ошириш. Аҳоли ва тадбиркорларга хизматлар кўрсатишда фойдаланиладиган ахборот тизимлари комплекслари ва маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлиги таъминланади. | 3 / 3 |
45 | Республика ҳудудларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг компьютер саводхонлигини ошириш ва уларга электрон давлат хизматларидан фойдаланишни ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. | Йил давомида | Ахборот технологиялари вазирлиги, Ўрта-махсус касб-ҳунар таълим маркази, Савдо-саноат палатаси, “Маҳалла” жамғармаси, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | 500,0 | Жалб қилинган маблағлар | Ахборот технологиялари вазирлиги ва Ўрта-махсус касб-ҳунар таълим марказининг қўшма қарори. Аҳоли ва тадбиркорларнинг компьютер саводхонлиги, электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича кўникмалари ошади. | 0 / 0 |
46 | Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фуқаролар мурожаатларининг кўриб чиқилиши учун масъул ходимлари малакасини ошириш тизимини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | ДБА, Адлия вазирлиги | Ишлаб чиқилган сметага мувофиқ | Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари маблағлари | Чора-тадбирлар дастури. Дастур: масъул ходимлар учун фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг замонавий усул ва шаклларини ўзлаштиришга қаратилган ўқув курслари ташкил этиш; фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида семинар-тренинглар ўтказишни назарда тутади. | 2 / 2 |
1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш
Т/р | Амалга ошириладиган тадбир | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар | Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Молиялаштириш манбалари | Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | |
---|---|---|---|---|---|---|---|
47 | “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил IIчорак | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), АҚҲМИ,ФЖШМҚМИ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” жамғармаси, ЭОАВМА, УзННТМА, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳани қабул қилиниши давлат органларига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш самарадорлигининг ошишига, улар томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига риоя этилишига, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатларини, уларда кўтарилган муаммоларни жойида ҳал этишда давлат органлари раҳбарлари томонидан қай даражада муносабат билдирилиши устидан самарали ва таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатишга имкон беради. | 3 / 3 |
48 | Ҳар бир туман (шаҳар)да жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича “Халқ қабулхоналари”ни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. | 2017 йил I чорак | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Бош прокуратура, Молия вазирлиги | 14 600,0 | Давлат бюджети маблағлари | Амалий чора-тадбирлар дастури. Жисмоний ва юридик шахсларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини кўриб чиқишни, аҳоли билан доимий ва очиқ мулоқотни, уларнинг муаммоларини атрофлича ўрганиш ва ҳал этишни, шунингдек, аҳолининг давлатга бўлган ишончини оширишни таъминлайди. | 3 / 3 |
49 | Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек туман ва шаҳарларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ташкил этилганлиги муносабати билан амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. | 2017 йил II чорак | Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | - | - | Қонун ҳужжатлари лойиҳалари. Халқ қабулхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари, шу жумладан жамоатчилик фикрини тизимли ўрганиб бориш механизми ишлаб чиқилади. | 0 / 0 |
50 | “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, УзННТМА, АҚҲМИ | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада: муҳим ижтимоий, социал-иқтисодий аҳамиятга эга қонунлар ва бошқа бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг барча босқичларида ушбу лойиҳаларни Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтларга жойлаштиришнинг мажбурийлиги; қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамасида фуқаролик жамияти институтлари ва тегишли илмий-тадқиқот муассасалари вакилларининг кенг иштирокини таъминлаш назарда тутилади. | 3 / 3 |
51 | Қонун ҳужжатларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат бошқаруви органлари ҳузурида ушбу органлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи жамоатчилик кенгашлари тузишни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. | 2017 йил III чорак | Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ, УзННТМА, вазирлик ва идоралар | - | - | Қонун ҳужжатлари лойиҳалари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро самарали ҳамкорлиги таъминланади. | 0 / 0 |
52 | Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депуталари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузурида фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фондларини ташкил этиш. | 2017 йил III чорак | ҚР Жўқорғи Кенгеси, халқ депуталари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ | - | - | Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депуталари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари лойиҳалари. Ҳудудларда нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ижтимоий шериклик лойиҳалари бўйича тадбирларни амалга ошириш кўламини кенгайтиришга хизмат қилади. | 2 / 2 |
53 | “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунилойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2017 йил III чорак | Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ, ЎзННТМА | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада давлат бошқаруви органлари томонидан ижтимоий фойдали вазифаларни амалга ошириш учун Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондидан ташқари нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳам бевосита ижтимоий буюртма бериш тартиби белгиланади. | 2 / 2 |
54 | “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ва “Журналистнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. | 2017 йил III чорак | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Матбуот ва ахборот агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ, МТРК, ЭОАВМА, ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди | - | - | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар акс эттирилади: оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг аниқ механизмлари; оммавий ахборот воситалари томонидан жамоатчилик назорати шаклларини амалга ошириш тартиби ва журналистнинг эркин фаолият юритиши учун қўшимча кафолатлар. | 2 / 2 |
55 | Журналистларнинг амалий касбий малакаси ва амалий кўникмаларини ошириш Дастурини ишлаб чиқиш. | 2017 йил I чорак | Матбуот ва ахборот агентлиги, ЭОАВМА, МТРК, ОАВни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди | - | - | Ижрочиларнинг қўшма қарори. Журналистларни хорижий давлатларга малака ошириш учун стажировкага юбориш, хорижий журналист ва экспертларнинг Ўзбекистонда семинар-тренинг ва маҳорат дарсларини ўтказиш. | 0 / 0 |
56 | 2018-2020 йилларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш ва ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқиш. | 2017 йил I чорак | “Маҳалла” жамғармаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ | - | - | Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар акс эттирилади: “Маҳалла” жамғармаси тузилмаси ва фаолиятини янада такомиллаштириш; фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ваколатларини амалга ошириш механизмларини тартибга солиш; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техник базасини яхшилаш. | 2 / 2 |