1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш
Т/р | 11 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Олий Мажлис палаталарининг ахборот-таҳлил ва тадқиқот фаолиятини кучайтиришга қаратилган таркибий бўлинмаларни тузиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), АҚҲМИ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 200,0 |
Молиялаштириш манбалари | Давлат бюджети маблағлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Олий Мажлис палаталарининг қарори лойиҳаси. Олий Мажлис палаталарининг қонунларни қабул қилиш ва назорат фаолияти сифатини оширишга, қонунларни чуқур таҳлиллар асосида қабул қилишга хизмат қилади. |
Комментарии и ответы
Таҳлиллар ва чиқарилаётган қонунлар ДАВЛАТ ТИЛИ - ЎЗБЕК ТИЛИДА чиқиши лозим. Аҳолини катта қисми олдингидек рус тилини билишмайди, қонунларнинг рус тилида чиқиши, ёки иловаси рус тилида бўлса, керак бўлса, таржима қилиб, ўзбек тилида ҳам чиқариш керак.
Эътиборингиз учун рахмат.
Қонунлар сифатини таъминлашда қонун ижодкорлиги жараёнинг экспертлик таъминоти муҳим ўрин тутади. Айниқса қабул қилинаётган қонунларнинг илмий асосларини чуқур ўрганадиган махсус тузилмаларнинг фаолият юритиши қонун лойаҳаларининг чуқур илмий асослантирилган ҳолда қабул қилинишига хизмат қилади. Бу эса мамлакатимизда қонун устуворлиги ва юксак ҳуқуқий маданият шаклланишига самарали таъсир кўрсатади. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Илмий-тадқиқот маркази фаолиятини йўлга қуйиш лозим. Мазкур марказ таркибида бир қатор ихтосослашган бўлимларни тузиш лозим. Айниқса, Ҳуқуқий экспертиза, Иқтисодий экспертиза ва Тил хизмати бўлимлари фаолиятини йўлга қуйиш лозим деб уйлаймиз.
Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси бевосита қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сифати билан бевосита боғлиқ. Мазкур жараёнда экспертлик хизматлари кўрсатилишини янги босқичга кўтариш мақсадида мазкур йўналишни тизимли тартибга соладиган махсус қонун қабул қилиниши лозим. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий, иқтисодий, техник, юридик-лингвистик ва бошқа турдаги экспертизалар қайси давлат органи томонидан ва уни қандай тартибда ўтказилиши, экспертиза хулосалари ва уларнинг юридик мақоми каби масалалар жорий қонунчилигимизда етарлича ўз ифодасини топмаган. Мазкур йўналишда махсус қонуннинг қабул қилиниши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг экспертиза амалиётида ягона талабларни белгилайди. Қонун ва норма ижодкорлигида холис ҳамда янада ихтисослашган экспертлик хизматлари кўрсатилишига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Шу боис Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари экспертизаси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф этамиз.
Бу масалада "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисида"ги ва бошқа қонун ҳужжатларида тегишли қоидалар ўрнатилган.
В вопросах эффективности закон следует учесть два индикатора:
Первый индикатор – это прогнозирование и целеполагание – старт движения, который должен благополучно добраться до своего финиша, путём использования второго индикатора.
Второй индикатор – это ни только государственные, но и иные институты. Например, предприниматели, бизнесмены. Их «вовлеченность» в рассматриваемый механизм как устойчивый нормативный ориентир деятельности позволит добиться высоких результатов. Другой институт – юридические службы, которые пока организованы и действуют как сумма автономных ячеек. Согласование их деятельности на всех уровнях будет способствовать повышению качества правовой работы. Здесь нужны серьёзные меры.
Какие инструменты следует использовать для управления вышеуказанным процессом? Речь идет, прежде всего, об эффективной экспертизе проектов законов и иных актов. Каждый принимаемый законопроект, согласно Регламенту Законодательной палаты (статья 119) в обязательном порядке подлежит правовой экспертизе. В принципе, Регламент допускает возможность проведения научной (118-статья) и независимой экспертизы (130-статья). НПА может быть подвергнут экономической, финансовой, экологической, а также иным видам экспертиз.
Проведение ее как официальными, так и независимыми структурами, в том числе из других государств и международных организаций требует прочной законодательной основы.
Следующим аспектом является проведение правового эксперимента в отношении законопроекта, который ещё не вступил силу. В принципе, Узбекистан имеет такую практику. 20 марта 2013 года было принято Распоряжение Президента Республики Узбекистан «О проведении правового эксперимента по апробации проекта Закона Республики Узбекистан «Об открытости деятельности органов государственной власти и управления».
Помимо всего этого, нам кажется, наступил момент создания своего рода лаборатории при Законодательной палате Олий Мажлиса, которая могла бы моделировать возможные ситуации и развитие событий.
Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.