2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш
Т/р | 114 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини идоралараро ротация қилиш тартибини янада такомиллаштириш. Хусусан, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини идоралараро ротация қилиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш; суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг мазкур тизимдаги бир идорадан бошқасига ўтишда махсус (ҳарбий) унвонлар нисбатини белгилаш; ротация қилинган ходимларнинг кўп йиллик хизмати, пул таъминоти ва пенсиясини ҳисоблашнинг оптимал тартибини белгилаш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Ушбу чора-тадбирлар суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ротация қилишда ягона механизмни шакллантиради. |
Комментарии и ответы
Прокуратура идорларига юридик хизмат ходимларини ишга қабул қилиниши такшкил қилинса мақсада мувофиқ ҳисобланади.
Юридик хизмат ходими фаолияти кенг қамровли бўлиб, фаолиятида 40 ортиқ функцияларни бажаради.
Яъний ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритиш, давлат органи ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашиш, мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлаш, шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, судларда ва бошқа идораларда давлат органининг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат органи ваколатига кирадиган масалалар бўйича, қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва давлат органи билан келишиш учун тақдим этилган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, меҳнат ҳақидаги қонунга риоя этилишини таъминлаш, меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш ва бошқалар.
Юридик хизмат мазкур фунцияларни амалга ошириш жараёнида деярли барча қонун ҳужжатлари билан танишиш, уларни амалда қўллаш, нима сабабдан қонун бузилиши содир қилиниши юзага келиши мумкинлиги, қонун бузилишини олдини олиш усуллари ва бошқаларга дуч келади.
Бугунги кунда, кунда давлатимиз томонидан юридик хизматга алоҳида эътибор қартилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январь, “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-2733-сон қарори қабул қилиниб, мазкур қарор билан юридик хизмат кўплаб имтиёзлар, мажбуриятлар ва ҳуқуқлар белгиланди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 сентябрдаги ПҚ-2036-сонли қарори тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари ва муассасаларида хизматни ўташ тўғрисида”низомга қуйидаги таҳирдаги банд киритиш таклиф:
“Прокуратура органларига давлат бошқаруви органлари юридик хизматида ками 3 йил ишлаган, олий юридик маълумотли ёши қирқ ёшдан ошмаган, зарур малакага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат бошқаруви органини тавсиясига асосан, махсус комиссияни хулосасига асосан ишга қабул қилиниши мумкин” деган бандлар билан тўлдирилиши.
Таклифингиз асослантирилмаган.