2.6. Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 120 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишларининг кўрилишида адвокатнинг ролини кучайтириш мақсадида: адвокат томонидан далилларни тўплаш ва уларни жиноят иши материлларига қўшиш механизми; судгача ва судда иш юритишда адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган масалалар бўйича давлат органлари ва ташкилотлардан маълумотномалар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатларни, экспертларнинг ёзма хулосаларини, мутахассисларнинг маълумот-маслаҳатларини сўраш ва олиш тартибини аниқлаштириш; фуқаролик ва хўжалик низоларини судгача ҳал қилиш жараёнида, шунингдек жиноят процессида томонларни яраштириш тартиб-таомилида адвокат иштирокини кенгайтириш; суд ишини юритишда иштирок этиш учун адвокат ордерини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартибини қайта кўриб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, ИИВ, МХХ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Судда иш юритишда томонларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва тортишуви тўлиқ таъминланади, юридик ёрдам кўрсатиш борасида адвокатларнинг ваколатлари кенгайтирилади, фуқаролик ва хўжалик низоларини судгача ҳал қилиш жараёнида, шунингдек жиноят процессида томонларни яраштириш тартиб-таомилида адвокат иштироки кенгайтирилади. |
Комментарии и ответы
Жиноят процессида тортишув принципини кучайтириш ҳамда ҳимоя остидаги шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун кенгроқ имконият яратиш мақсадида жиноят ишлари юритувида ҳимоячига далилларни тақдим этиш ҳуқуқини бериш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилади.
Таклиф Дастур ижроси жараёнида кўриб чиқилади.