2.6. Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 121 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Адвокатура институтини янада мустаҳкамлаш мақсадида: адвокатларга ҳакамлик судларида ҳакам сифатида иштирок этиш ҳуқуқини бериш; адвокат сўровини кўриб чиқиш тартиби ва муддатларини аниқлаштириш; адвокатлар ва адвокатлик тузилмалари даромадларини солиққа тортиш тизимини мақбуллаштириш; адвокатга лицензия бериш ва уни интизомий жавобгарликка тортиш масаласида давлат органларининг ролини камайтириш; адвокатлик лицензияси фаолиятини тўхтатиш, тугатишнинг суд тартибини босқичма-босқич жорий этиш; адвокатлик тузилмаларининг янги ташкилий-ҳуқуқий шаклларини жорий этиш, халқаро-ҳуқуқий, фуқаролик-ҳуқуқий ва хўжалик-ҳуқуқий масалалар бўйича юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида хорижий фуқароларга адвокатлик лицензияларини беришни мустаҳкамлаш; тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи корпоратив юридик маслаҳатлар ва юридик консалтингларни ривожлантириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил IV чорак |
Ижро учун масъуллар | Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДСҚ, Молия вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари янада кучайтирилади, адвокатлик тузилмаларининг янги ташкилий-ҳуқуқий шаклларини жорий этиш орқали халқаро-ҳуқуқий, фуқаролик-ҳуқуқий ва хўжалик-ҳуқуқий масалалар бўйича ҳамда тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган ҳуқуқий хизматнинг сифати янада оширилади. |
Комментарии и ответы
Дунёнинг кўпгина ривожланган давлатларда адвокатларга лицензия бериш адлия органларига топширилган. Сиз томондан билдирилган асос бунга сабаб бўлаолмайди, чунки адвокатда дахлсизлик ҳуқуқи мавжуд. Шундай экан, адвокат фақат қонун устуворлигига таяниш керак.
Маълумот учун.
"адвокатлик тузилмаларининг янги ташкилий-ҳуқуқий шаклларини жорий этиш"ни нима кераги бор? Ушбу таркибий тузилмаларни рўйхатга олиш тизимни такомиллаштириш лозим халос.
Нима учун адвокат албатда қайсидир адвокатлик таркибий тузилмага яратиши лозим. нима учун адвокат тадбиркорларга ўхшаб ЯТТ тариқасида, ҳеч қандай юридик шахс ташкил этмасдан ишлай олмайди.
Нима учун адвокат адвокатлик Бюроси ҳисобидан тўлаган солиқлардан кейин ушбу бюродан ўзига пул олса даромад солиғини тўлаши керак. Бу икки марта солиқ тўлаш эмасми? Агар адвокат ўзи учун ўзи ишлаганида эди ҳеч қандай адвокатлик тузилмаларини яратмасдан икки мартадан солиқ тўлашдан озод бўлар эди.
Мазкур банд чет эллик адвокатлар фаолият юритиши учун уларнинг ваколатхонаси ёки филиали шаклида адвокатлик тузилмасини жорий этиш ҳақида. Солиқ масаласида таклифлар кўриб чиқилади.