3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш
Т/р | 125 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Етакчи халқаро ва чет эл молиявий институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш учун қуйидагиларни амалга ошириш: жалб қилинаётган ташқи сармоя бўйича юзага келадиган харажатларни камайтириш мақсадида Ўзбекистоннинг кредит рейтингини яхшилаш ҳамда юқори суверен рейтинг кўрсаткичларига эришиш мақсадида, етакчи халқаро рейтинг ва суғурта агентликлари (S&P, FITCH, MOODY’S ва ҳоказо) билан учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиш. |
Бажариш муддати | 2017-2018 йиллар |
Ижро учун масъуллар | Молия вазирлиги, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Етакчи халқаро ва чет эл молиявий институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш. Суверен рейтинг кўрсаткичини ва кредит рейтингини яхшилаш. |
Комментарии и ответы
Бу масалага Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорини ишлаб чиқишга зарурат йўқ. Тегишли мутассади идоралар ўзининг қилиши зарур бўлган ишини қилишни ўрнига Вазирлар Маҳкамасига юклаши нотўғри менимча. Аниқ муддат ва вазифа белгилаш муҳим, масалан:
1) 2017 йил охиригача Ўзбекистоннинг суверен рейтингини олиш (хозир ўзи йўқ бўлса, нимани яхшилаш ҳақида гап кетаяпти?)
2) 2018 йил охиригача уни камида ХХ поғона кўтариш
Таклиф асосланмаган.