1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 13 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Янги таҳрирдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, АҚҲМИ, ДБА, ҚР Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада: маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тузилмасини такомиллаштириш ва қонунлар ижросини таъминлаш борасидаги ваколатларини аниқлаштириш; вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг ўз фаолияти юзасидан тегишли ҳудуддаги аҳоли олдида ҳисобот бериш ва ҳисоботга оид маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тартибини жорий этиш; халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолияти устидан депутатлик назоратини амалга ошириш шаклларини ва уларни амалга ошириш механизмларини аниқлаштириш; халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини ташкилий ва техник жиҳатдан таъминлайдиган ижрочи котиблар лавозимини таъсис этиш. |
Комментарии и ответы
Таклиф асослантирилмаган.
тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияларини тугатиш ва барча тадбиркорлик субъектларини фақат солиқдан рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий қилиш. шунда тадбиркорлик субъекти икки жойга бориши ва икки жойда ҳужжат расмийлаштириши зарур бўлмайди. ҳокимиятлар сунъий тадбиркорлик субъектларини яратиш билан эмас, балки бевасита уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланар эдилар.
Мазкур масалада 2017 йил 1 февралда ПҚ-2750-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Маликова Гульчехра Рихсиходжаевна
Для того, чтобы КНД различного уровня выполняли свою функциональную обязанность должным образом, необходимо:
20% от общего количества депутатов КНД областного, районного и городского уровней работали на постоянной основе, с получением заработной платы.
Ожидаемый результат:
во-первых, повестку дня сессий КНД будут формировать сами депутаты, а ни орготделы хокимиятов;
во-вторых, постоянно работающим в КНД депутатам удастся вовлечь должностных лиц, являющихся депутатами КНД в работу постоянных комиссий, тем самым использовать не использованный потенциал VIP депутатов;
в-третьих, это поможет разрушить "китайскую стену" между исполнительной и представительной властью на местном уровне. Ведь основной сутью теории разделения властей является не установление барьеров между ветвями, а согласование интересов, прежде всего, населения проживающего на данной территории.
Таклиф: давлат ҳокимияти органлари фаолиятига замонави ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, "Электорн ҳукумат" тизими доирасида "Электрон ҳокимят"ни такомиллаштириш бўйича ҳокимлар ўринбосарларини тайинлаш ёки ижрочи котиблар лавозимини таъсис этишни назарда тутиш.
Таклифингиз асослантирилмаган.