Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш

Т/р134
Амалга ошириладиган тадбирТармоқлар ва минтақаларни барқарор ривожлантириш ҳисобига ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилишини таъминловчи маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаини кенгайтириш.
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларИқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
ДСҚ, ТИАИСВ,
Давлат рақобат қўмитаси,
ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЧора-тадбирлар дастурлари.
Минтақаларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти кенгайтирилади, маҳаллий бюджетлар даромадларини ошириш ва алоҳида вилоятлар ва туманларнинг субвенцияланишини камайтириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган дастурлар амалга оширилади.  

Комментарии и ответы

Абдураимов Расул Соипжонович22.01.2017 08:29
Тармоқлар ва минтақаларни барқарор ривожлантириш ҳисобига ижтимоий муаммоларнинг ҳал этилишини таъминловчи маҳаллий бюджетларнинг даромад манбаини кенгайтириш. Махаллий бюджет даромад манбаига Республика "йўл фондига йиғилаётган маблағларни киритишни таклиф қиламан. туманлардан йўл фондига милиардлаб маблағлар тушаётгани билан салкам шудгорни ичида автомашинада юрибмиз" қисқаси "Плотим налоги а где дороги ?"
Для информации28.01.2017 16:00

Йўл жамғармаси маблағлари ҳудудлараро ва халқаро йўлларни таъмирлаш учун ишлатилади. Маҳаллий аҳамиятга эга йўллар маҳаллий бюджет томонидан таъмирланади.

Mahmudov Zuhriddin Bahodirovich24.01.2017 12:09
Tumanlarda yer serob. Aksaryat aholi hovlilarda yashashadi. Lekin hovlisiga bir jo'ya pomidor ekmaydi. Mahalla fuqarolari yig'ini raislarini bo'yniga qo'yish kerak: Idorasida spravka yozib o'tirishni bas qilib hovlima-hovli yurib har bir hovlisi bor oilani majbur qilsin bog' yaratishga. 1 quloch yer ham bo'sh yotmasin. Ko'chani bekorchi bosib ketgan. Ertadan kechgacha ko'chada karta o'ynaydi. Ana shularni qo'ymasin ko'chada bekor yurgani. Ishla desin. Bog' qil, Parnik qil desin.
Для информации06.02.2017 12:44

Маълумот тариқасида олинди.

Салиев Алишер Зафарович24.01.2017 14:11
ККС ва Акциз солигини Республика Бюджетига, колган барча солик ва йигимларни эса махаллий бюджетларда колдириш керак. Йул фондига ажратмаларни хам озрок кисмини Республикага, купрок кисмини махаллий бюджетга бериш керак. Шунда хар бир худуд уз имкониятларидан келиб чикиб ривожланади. Керак булса бир вилоятда укитувчи 1000 сум ойлик олса, иккинчи ривожланганрок вилоятда худди шунака укитувчи 1200 сум ойлик олсин. Энг кам ойлик иш хаки хам ривожланган вилоятда Республика белгилаб берган даражадан ошикрок хам булиши мумкин булади.
Для информации28.01.2017 16:32

Даромадлари ўз ҳаражатларини қапламайдиган ҳудудларнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлари, шу жумладан ҚҚС ва Акциз солиқлари ўша ҳудудларда қолдирилади. Ҳудудларда даромадлар базасини шакллантириш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 3.5. бандида ҳудудлар даромадлари базасини шакллантириш масалаларига қаратилган.

Abdullaev Nodir 27.01.2017 16:13

Президентимиз 2016 йил бўйича ўтказган йиғилишларида улар бош вазир ўринбосари яна бир қанча давлат раҳбарига, кейин молия вазиригаям юртимизнинг туманларини субвенциядан чиқариш кераклигини айтдилар. Лекин бу бандда молия вазирлиги яна четда қолиб кетябти. Эртага бу нарсаларни натижасига ким жавобгар булади?. Умуман бошқа органми? Кимдан эртага туманимизни молиявий аҳволини яхшилашини кутамиз? Яна уша эски муаммолар ичида юраверамизми?

Для информации28.01.2017 15:24

Муҳокама этилаётган мазкур стратегия дастурининг ушбу банди ижроси учун масъуллари этиб, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ Қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бир қаторда Молия вазирлиги хам масъул этиб белгиланганлигини маълум қиламиз.