Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

3.2. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, унинг етакчи тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш

Т/р137
Амалга ошириладиган тадбирМинерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб 40 млрд. долларига тенг бўлган 649 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзда тутувчи тармоқ дастурларини ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш.
2017 йилда умумий қиймати 1,0 млрд. долларлик 145 та ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш, шу жумладан:
мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида 147 млн. долларлик 63 та лойиҳа;
рангли ва қимматбаҳо металларни чуқур қайта ишлаш бўйича 217 млн. долларлик 6 та лойиҳа;
кимёвий хомашёларни чуқур қайта ишлаш бўйича 25 млн. долларлик 2 та лойиҳа;
углеводород хомашёларини қайта ишлашни чуқурлаштириш бўйича 342 млн. долларлик 6 та лойиҳа;
тайёр чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича 6 млн. долларлик 9 та лойиҳа;
фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни оширишга йўналтирилган 24 млн. долларлик 7 та лойиҳа;
қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича 151 млн. долларлик 29 та лойиҳа;
тайёр тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш бўйича 178 млн. долларлик 15 та лойиҳа.
Бажариш муддатиЙил давомида
Ижро учун масъулларЎзбекозиқовқат-холдинг, ОТМК, Ўзметкомбинат, Ўзкимёсаноат, Ўзбекнефтегаз, Ўзбекчармпойабзали, Ўзфармсаноат, Ўзқурилиш-материаллари, Ўзбекенгилсаноат,
ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Сарф-харажатлар (млн. сўм)116 827 000,
шу жумладан, 2017 йилда 3 003 000
Молиялаштириш манбалариКорхона-ларнинг маблағлари, ЎзТТЖ, тижорат банклари кредити, хорижий инвестиция ва кредитлар
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа2017 йилда кўзда тутилган қувватларнинг тармоқ жадваллари ўз вақтида кечикмасдан фойдаланишга топшириш бўйича лойиҳа ишларининг тармоқ дастурлари.
Келгуси 5 йилда республикада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,5 бараварга, унинг ЯИМдаги улуши – 33,6%дан 36%га, қайта ишловчи тармоқларнинг саноатдаги улуши – 80 фоиздан 85 фоизга ўсади.
2017 йилда 75 дан ортиқ янги турдаги рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ўзлаштирилади.

Комментарии и ответы

Эшматов Хушнуд Исомидинович20.01.2017 09:53
Мева-сабзавотларни кайта ишлаш сохасига жойларда мева махсулотларини ахолидан кабул килиб олиш пунктлари очилса ахолини куйи катлами учун хам кулайлик яратилган булар эди. Хозир кунда яратилган кичик лимонарийлар ва бошка мева махсулотларини сотиш имконини берган булар эди.
Принято28.01.2017 16:15

Таклифингиз учун раҳмат. Ушбу таклиф ҳужжат лойиҳасини қайта ишлаш жараёнида кўриб чиқилади.

Абдураимов Расул Соипжонович22.01.2017 09:17
Булардан ташқари чиқиндиларни йиғиш, қайта ишлашга қаратилган лойиха ва тадбирларни изчил амалга ошириш керак. Хам атроф мухит ифлосланишини олдини оламиз хам яхшигина даромад.
Для информации28.01.2017 12:56

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Мазкур қарор билан :

- 2014-2015 йилларда республика шаҳарларида санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури;

- 2014-2015 йилларда туманларнинг ободонлаштириш бошқармаларини махсус техника билан жиҳозлаш дастури;

- 2014-2015 йилларда республика аҳоли пунктларида ахлатларни тўплаш шохобчаларини қуриш ва уларни контейнерлар билан жиҳозлаш дастури;

- 2014-2015 йилларда ободонлаштириш бошқармаларининг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури;

- 2014-2015 йилларда санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларнинг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури;

- 2014-2015 йилларда республика минтақаларида ободонлаштириш бошқармаларининг қаттиқ маиший чиқиндилар янги полигонларини қуриш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури;

- 2014-2015 йилларда республика шаҳарларида, туманлар марказларида, шаҳар посёлкаларида ва қишлоқ аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалашни ташкил этишга доир комплекс тадбирлар тасдиқланди.

Юқоридаги дастур ва комплекс тадбирларга асосан Республикадаги 157 туман ободонлаштириш бошқармаларининг санитар тозалаш участкаларига 990 та чиқинди ташивчи махсус техника ва 445 та бошқа турдаги техникалар бюджет ҳисобидан харид қилинди.

Шунингдек мазкур дастур ва комплекс тадбирларга мувофиқ ҳудуларда 17 919 та чиқинди тўплаш пунктлари қурилди ва улар 10 015 та контейнерлар билан таъминланди ҳамда 192 та полигон тартибга келтирилди.

Бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан белгиланган тадбирлар ижросини сўзсиз таъминлаш ва аҳолига санитар тозалаш тизимини янада яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурларини тасдиқлаш ва келгусида Давлат назоратини кучайтириш Дастурини амалга ошириш тўғрисида"ги Қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилинди. Ушбу қарорнинг амалга оширилиши натижасида:

1. Аҳолидан маиший чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари сифати оширилади ва ушбу чиқиндиларни қаттиқ маиший чиқинди полигонларида кўмиш бўйича яхлит тизим яратилади.

2. Туманлар Ободонлаштириш бошқармалари қўшимча равишда 237 дона махсус техникалар (110 дона мусоровоз ва 127 дона ассенизатор) билан таъминланади;

3. 1428 та ноқонуний пайдо бўлган ахлатхоналар бартараф этилади.

4. Мавжуд 168 та чиқинди полигонлари тўлиқ тартибга келтирилади.

5. Қаттиқ маиший чиқиндилардан органик ўғитлар ишлаб чиқиш тизими жорий этилади (Ихтисослаштирилган санитар тозалаш корхоналари учун 17 дона ва Ободонлаштириш бошқармалари учун 151 дона электромеханик ускуналар харид қилинади).

6. Аҳолининг жавобгарлигини кучайтириш орқали аҳолининг маиший чиқиндилар билан ишлаш тизими бўйича тушунтириш ишлари тизимли равишда шаклланади.

7. Санитар тозалаш хизматлари билан қўшимча қамраб олинади ва натижада қамров даражаси 63 % дан 93 % га эришилади.