1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 14 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Давлат мулкидан самарали фойдаланишда бошқарувнинг энг замонавий турларини жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада: давлат мулкидан самарали фойдаланишда бошқарувнинг энг замонавий турларини жорий этиш; давлат унитар корхоналарини бошқаришга бизнес бошқаруви усулларининг энг илғор шаклларини (бенчмаркинг) жорий этиш; устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналарда корпоратив бошқарувнинг илғор усулларини жорий этиш назарда тутилади. Ривожланган хорижий давлатлар тажрибасининг энг илғор усулларини қўллаган ҳолда давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлиги кескин оширилади. |
Комментарии и ответы
"Давлат мулкини бошқариш тўғрисида" қонун ўрнига "Оммавий мулкни бошқариш тўғрисида" қонун қабул қилишни таклиф этаман. Оммавий мулк икки қисмдан давлат ва муниципал мулкдан ташкил топади. шунда бу қонун нафақат Репбуликага тегишли мулкларни балки вилоят ва туманларга тегишли мулкларни бошқариш тизимини жорий қилган бўлар эди. бу эса халқ бойлигини бошқаришни кенг қамровлигини таъминлаган бўлар эди.
Таклиф асослантирилмаган.
Фаолиятни тартибга солишдан олдин ушбу фаолият субъекти Давлат унитар корхоналар тўғрисида алоҳида қонун қабул қилинишини таклиф этаман. Ушбу қонунда уларни ташкил этиш тартиби ва рўйхатдан ўтказиш тартибини киритишни таклиф этаман. Унитар корхоналар давлат мулкини бошқарганлиги учун уларни ҳокимиятлардан рўйхатдан ўтказиш ўрнига Адлиядан рўйхатдан ўтказишни таклиф этаман.
Таклифингиз асослантирилмаган.