3.2. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, унинг етакчи тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш
Т/р | 141 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Тармоқлар ва хўжалик бирлашмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда, биринчи навбатда ишсизлик даражаси юқори бўлган ҳудудларда амалга ошириш учун қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш: Енгил саноатда 85 та, чармпойабзал соҳасида 31та, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда 16 та, озиқ-овқат саноатида 78 та, фармацевтика соҳасида 18 та, электротехника саноатида 17 та лойиҳа. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Ўзбекенгилсаноат, Ўзбекчармпойабзали, Ўзқурилиш-материаллари, Ўзбекозиқовқат-холдинг, Ўздонмаҳсулот, Ўзвиносаноат-холдинг, Ўзфармсонат, “Дори-Дармон” АК, Ўзэлтехсаноат, тижорат банклари |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Бизнес режалари ва лойиҳа ҳужжатлари асосида |
Молиялаштириш манбалари | Ижрочилар маблағлари, тижорат банклари ва халқаро молия институтлари кредитлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Лойиҳа ҳужжати. Ижтимоий ва иқтисодий ривожланишда нисбатан орқада қолаётган туманларни саноат ҳажмидаги улушини ошириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш имконини беради. |
Комментарии и ответы
Тармоқлар ва хўжалик бирлашмалари ушбу тушунча ёритилиши лозим
Лойиҳада амалдаги қонун ҳужжатларида ёритилган атамаларни мазмунини кўрсатиш мақсадга мувофиқ эмас.