3.2. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, унинг етакчи тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш
Т/р | 143 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш ва уларнинг халқаро инфратузилмалари билан интеграциялашувига қаратилган дастурни ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзавтодарётранс, Давлат рақобат қўмитаси |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Қарорда қуйидагилар таклиф этилади: халқаро юк ташишни амалга оширадиган миллий транспорт логистика компаниялари ўртасида рақобат даражасини ошириш, экспорт корхоналари учун тарифларни пасайтиришни рағбатлантириш, автомобиль паркларини кенгайтириш, юк автомобилларини олиш учун кредитлар олишни соддалаштириш; экспортга мўлжалланган миллий маҳсулотлар нархларини рақобатбардош қилиш мақсадида юкларни бир транспортдан бошқасига қайта юклаш пунктлари сонини ошириш; “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК веб-сайтларида темир йўл ва ҳаво транспортларида юк ташиш тарифларини оптималлаштириш. |
Комментарии и ответы
Ташқи савдо соҳасида бир қатор ислоҳотлар олиб борилиши керак. Бунинг учун эса бу масалаларга жавоб берадиган аниқ давлат органини белгилаб, қарорларнинг ижросини қаттиқ талаб қилиш керак!
Таклифингиз асослантирилмаган.