3.2. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, унинг етакчи тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш
Т/р | 146 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ғиждувон, Хазорасп, Ургут туманлари ва Қўқон шаҳрида эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ҳамда Зомин, Сирдарё, Бўстонлиқ ва Бойсун туманларида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган зоналарни ташкил этиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИАИС вазирлиги, Ергеодезкадастр, Давархитектқурилиш, Бухоро, Хоразм, Сирдарё, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё вилояти ҳокимликлари |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Эркин иқтисодий зоналар Кенгаши йиғилиш баёнлари асосида |
Молиялаштириш манбалари | Корхона ва ташкилот-ларнинг маблағлари, тижорат банклар кредитлари, хорижий инвестиция ва кредитлар |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳаси. Ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, маҳаллий тадбиркорларни эркин иқтисодий зоналар имтиёзларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш имконини беради. |
Комментарии и ответы