Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

3.2. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, унинг етакчи тармоқларини модернизация ва фаол диверсификация қилиш

Т/р150
Амалга ошириладиган тадбирБозор шароитларида фаолият юрита оладиган, ҳам техник, ҳам инсон потенциалига эга бўлган, республикада амалга оширилаётган ҳар қандай турдаги лойиҳа ишларида қатнашишга имкон берувчи устав ва айланма капиталига эга бўлган қурилиш ва лойиҳалаш корхоналарини ташкил этиш ва жорийларини ривожлантиришга, соҳада замонавий бозор муносабатларини яратишга қаратилган “Капитал қурилишни янада такомиллаштириш ва қурилиш материаллари соҳасида қулай муҳитни яратиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларДавархитектқурилиш,
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура,
Савдо-саноат палатаси, Ўзқурилиш-материаллари,
ДСҚ, ДБҚ
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси. Лойиҳада қуйидагилар акс этади:
капитал қурилиш соҳасидаги норматив базани бозор муносабатларини жорий этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ қайта кўриб чиқиш;
лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотларига моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги қурилиш технологияларини жорий этишга йўналтирилган солиқ ва бошқа турдаги имтиёз ва енгилликлар бериш;
миллий лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотларини ташқи бозорларга киришига кенг жалб этишни таъминловчи комплекс тадбирларни амалга ошириш;
лойиҳаларни экспертиза қилиш тизимини такомиллаштириш;
лойиҳаларни молиялаштиришнинг турли замонавий усулларини ва бошқа молиявий воситаларни жорий этиш;
пудрат ташкилотларида мавжуд бўлган мутахассисларни сақлаб қолиш, малакали кадрларни жалб этиш имконини берадиган шароитларни яратиш;
қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасалари ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш;
лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари ассоциацияларини ташкил этиш.

Комментарии и ответы