3.3. Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш
Т/р | 165 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Фаолият кўрсатмаётган корхоналарни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш тартибларини танқидий қайта кўриб чиқиш ва тубдан соддалаштириш мақсадида қуйидаги тартибларни жорий этиш: тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатидан бир-бирини такрорловчи ва бошқа давлат органларида мавжуд бўлган ҳужжатларни қисқартириш; ваколатли органлар томонидан тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш ва келишиш муддатларини қисқартириш; тугатувчилар томонидан муассислари мавжуд бўлмаган кичик корхона ва микрофирмаларнинг муҳрлари, штамплари ва бошқа ҳужжатларини ваколатли ташкилотларга тақдим қилиш талабини бекор қилиш; молиявий фаолият амалга оширмаётган корхоналарни солиқ текширувларини ўтказмасдан камерал назорат хулосаси асосида тугатишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил февраль |
Ижро учун масъуллар | ДСҚ, Давлат рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Олий хўжалик суди |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. Фаолият кўрсатмаётган корхоналар сонини қисқартириш, молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини такомиллаштириш, корхоналарни тугатишда белгиланган муддат ва талабларга амал қилиш борасида мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш. |
Комментарии и ответы
қонун шаклида битта ҳужжат ишлаб чиқиб, ушбу ҳужжат билан тадбиркорлик субъектларни рўйхатга олиш уларни фаолиятини назорат қилиш ва тугатишни тартибга солишни таклиф этаман. қонун бўлиши тадбиркорларнинг ҳуқуқларни қонун билан кафлатланган дегани.
"фаолият кўрсатмаётган" ва "молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган" тушунтириб ўтиш ва улар ўртасида фарқни ёритиб ўтиш лозим.
Таклифларингиз учун раҳмат. Ушбу таклифлар тадбиркорлик фаолиятига доир қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда инобатга олинади.