3.3. Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш
Т/р | 170 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва фаолият юритаётганларининг самарадорлигини ошириш мақсадида: кичик саноат зоналари иштирокчиларининг зарурий муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ҳолатини танқидий ўрганган ҳолда тегишли чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш; кичик саноат зоналарига уларнинг ихтисослашуви, ҳудуднинг ресурс салоҳиятини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш; инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва иштирокчиларга юклатилган мажбуриятларнинг ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш; кичик саноат зоналари ҳудудида янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини кенгайтириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекэнерго, Ўзтрансгаз, Савдо саноат палатаси, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Комплекс чора-тадбирлар. Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, замонавий ва рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади. |
Комментарии и ответы