3.3. Хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш
Т/р | 173 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида янги номинацияларда танловлар ўтказиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Савдо-саноат палатаси, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИАИСВ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Амалий чора-тадбирлар. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун “Ўзининг савдо белгиларини йўналтириш ва янги бозорларни эгаллаганлик учун”, “Республика ички бозорларида талаб бўлган янги турдаги истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиққанлик учун” номли номинацияларда танловлар жорий этилади. |
Комментарии и ответы
Маълумот сифатида олинди.
Оилалардаги низоларни камайтириш, оила ажримларини камайтириш ва умуман, оиладаги муҳитни соғломлаштириш мақсадида "Оилага психологик хизмат кўрсатиш" амалиётини кенг тарғиб қилиш ва ушбу соҳада амалий фаолият юритиш учун имтиёз ва қулайликлар яратиш. Хусусан, оилани психологик диагностика қилиш ва оиладаги муносабатларни коррекциялаш билан шуғулланувчи психологлар томонидан тузилган фирма ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятига солиқ соҳасида имтиёзлар бериш (ёки солиқлдан озод қилиш). Айнан шу йўл орқали Республикада психологик хизмат амалиётини ривожлантириш имкониятини яратиш мумкин. Бугунги кунда психологик хизмат кўрсатиш соҳаси бошқа маиший хизмат ёки бизнес соҳалари билан тенглаштириб қўйилган, шунинг учун ушбу соҳада фаолият олиб боришга иштиёқ кам.
Таклиф масалага алоқаси йўқ.