3.4. Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришлар
Т/р | 175 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Замонавий агротехнологиялар асосида юқори ҳосилдорликка эга бўлган, эртапишар ҳамда ширин таъмга эга пакана ва ярим пакана дарахтларни экиш орқали интенсив боғ ва узумчиликни ривожлантириш ва дунё бозорларида харидоргир экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, жумладан: 13 минг гектар майдонда янги интенсив боғ ва 7,3 минг гектар токзорлар ташкил қилиш ҳамда 15,4 минг гектар боғ ва 9 минг гектар токзорларни реконструкция қилиш; мавжуд паст рентабелли боғ ва токзорларни босқичма-босқич, йилига 10 фоиздан ёки 26,4 минг боғ ва 14,1 минг токзорларни интенсив усулга ўтказиш; янги ташкил этилаётган ва мавжуд интенсив боғ ва токзорларга босқичма-босқич йилига 5,7 минг гектардан томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш; республика тупроқ-иқлим шароитига мос пакана ва ярим пакана дарахт кўчатлари ва пайвантакларини етиштириш ҳажмини камида 7000 мингтага ошириш; бевосита мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш учун ажратилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларида томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш учун сув ҳавзалари, йирик сув ўлчаш сиғимлари, бирламчи совутиш тизимлари ва совутгич камералари ҳамда технологик жараёнларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа объектлар қуриш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш; истиқболли ва дунё бозорларида талаб юқори бўлган экспортбоп интенсив боғ мевалари кўчатларининг навларини синаш ва уларни республика ҳудудида экишга тавсия этиладиган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритиш; ташкил этилаётган интенсив боғларда замонавий минерал ва органик ўғитлардан ҳамда касаллик, зараркунандалар ва бегона ўтлардан муҳофаза қилувчи кимёвий воситалардан фойдаланиш тизимини уларни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатилиши рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхатига киритиш орқали ташкил қилиш. |
Бажариш муддати | Йил давомида Йил давомида 2017 йил I чорак 2017 йил II чорак 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлар кенгаши, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот институтлари |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 532 346,0 лойиҳага асосан |
Молиялаштириш манбалари | фермер хўжаликлари маблағлари, тижорат банклари кредитлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамаси қарори ва баёни лойиҳаси. Боғ ва токзорлар майдонларини кенгай-тириш ва уларнинг эскирган ва яроқсиз майдонларини янгилаш. Боғ ва токзорлар майдонларини янгилаш натижасида ер унумдорлиги ошиши ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш; 2016 йилдаги жами мевали боғлар майдонида интенсив боғларнинг 10 фоиз улушини 2020 йилга бориб 30 фоизга ошириш натижасида уларнинг ҳосилдорлигини камида 3-4 мартага ошириш. Ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, томчилатиб суғориш тизими асосида қишлоқ хўжалик экин майдонларини кенгайтириш, бевосита маҳсулот етиштириш ҳудудида инновацион технологияларни жорий қилиш ҳисобига қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш. |
Комментарии и ответы
Маълумот сифатида олинди.
Har bir hovlili uylarga mevali daraxtlar va sabzavotlar, mavsumli ekinlar ekishni targ'ib qilishsa ajoyib ish bo'lardi. Har bir hovlidan o'rtacha 50 kilogramdan meva sabzavot yetishib chiqsa vatanimizdagi to'kin sochinlik yanada yaxshilangan bo'lardi nazarimda
Маълумот сифатида олинди.