3.4. Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришлар
Т/р | 178 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Кўптармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришва қишлоқ хўжалигини барқарор ва самарали ривожлантиришни таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш соҳаларини, уларнинг иқтисодий самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш ва зарурий қишлоқ хўжалиги техникалари билан жиҳозлаш, шу жумладан: кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти учун меъёрий-ҳуқуқий асосларни яратиш, уларни давлат томонидан, шу жумладан имтиёзли кредитлаш йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кучайтириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотишда фермер хўжаликлари кооперациясини ривожлантириш, қишлоқ жойларида маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича кичик корхона ва уларнинг бўлимларини ташкил этиш; қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермерлар Кенгаши, Ергеодезкадастр, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Илмий тадқиқот институтлари |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Қишлоқ жойларида янги молиявий барқарор, ўзининг ишлаб чиқариши йўналишини об-ҳаво шароити ва бозор талабларидан келиб чиқиб, бозор талабига мос экинларни етиштиришга тез мослашувчи ҳамда бир турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришдан юзага келган йўқотишларни бошқа турдаги ишлаб чиқаришдан олинган даромад билан тўлиқ қоплайдиган субъектларни ташкил этиш имконини беради. |
Комментарии и ответы
Фермер хўжалиги билан турили ташкилий ҳуқуқий шаклдаги юридик шахсларга ҳуқуқ бериш. масалан, оилавий корхоналарга!
Таклифингиз асослантирилмаган.