Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

4.1. Уй-жой қуриш ва муҳандислик-коммунал инфратузилмани ривожлантириш

Т/р202
Амалга ошириладиган тадбир2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастурига мувофиқ 2017 йилда 5,1 минг км электр тармоқларини, 1040 та трансформатор пунктларини қуриш ва реконструкция қилиш.
Бажариш муддати2017 йил
Ижро учун масъулларЎзбекэнерго
Сарф-харажатлар (млн. сўм)445,8 млрд.сўм
Молиялаштириш манбалариИжрочи маблағлари – 132,6 млрд.сўм
Ўзсаноат-қурилишбанк
кредит маблағлари – 313,2 млрд.сўм
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаРеспубликаси ҳудудидаги 2721 та маҳаллаларда истеъмолчиларнинг электр таъминоти сифати ва ишончлилигини оширишга, авариявий ўчишлар сонини кескин камайтиришга эришилади.

Комментарии и ответы

Расулов Анвар Хамидович22.01.2017 14:46
Agar iloji bo`lsa 2721 ta mahallani nomi va joylashgan joyini ko`rsatish kerak. Shunda o`sha mahalladagi fuqarolar transformatorlar rostdan ham ta`mirlandimi yuqmi bilishadi. Sababi hozirda transformatorlarni tamirlash qo`l uchida nomigagina, usti yaltiroq qilib tamirlanayapti.
Для информации06.02.2017 14:36

Маълумот сифатида олинди.

Karshiev Mirzoxid Erkinovich23.01.2017 16:22
Аҳоли ва тадбиркорлар учун энг асосий муамммо электр энергияси таъминоти эканлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги «2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ислоҳ қилиш, модернизациялаш ва диверсикациялашни таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар Дастури тўғрисидаги" Фармони ижроси ҳамда электр таъминоти ҳозирги аҳволи ва унинг мамлакат иқтисодий ривожи билан биргаликда ўсишини ҳисобга олган ҳолда, 2021 йилга қадар мамлакат электр таъминоти эҳтиёжларини тўлиқ қоплаш ва экспорт қилиш дастури қабул қилиниши мақсадга мувофиқ. Бунда: 1) янги электр қувватларини ишга тушириш ва эскиларини модернизация қилиш 2) Узбекэнерго АЖ тизимида йўл қўйилаётган электр энергияси йўқотишлари ва ички харажатлар ҳажмини камайтириш (маълумот учун: ишлаб чиқарилаётган 59 ГВт с электр энергеясининг бор йўғи 46-47 Гвт с истеъмолчиларга етказиб берилган.) 3)Юқори кучланишли ва паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш 4) Истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб тизимини тубдан такомиллаштириш, шу жумладан давлат-хусусий шериклиги асосида 5) Муқобил электр манбаларидан фойдаланишни қўллаб қувватлаш, шу жумладан "яшил" тарифлар ва хусусий сектор иштирокида ва б.
Принято23.01.2017 19:18
Таклифингиз учун рахмат. Қайд этган масалангиз Дастур лойиҳаси қайта кўриб чиқилишида инобатга олинади.
Салиев Алишер Зафарович25.01.2017 09:14
Республикамиз электр энергия таъминотини яхшилаш учун Атом Электр Станцияси курилишини таклиф киламан.
Отклонено28.01.2017 18:53

Таклифингиз асослантирилмаган.

Kadirov Anvarxodja Asatullayevich25.01.2017 10:00
Трансформатор пунктларини қуришда ва қайта қуришда инобатга олиниши керак бўлган жиҳат: бизнинг қуёшли иқлимимизда, айниқса ёзги мавсумда трансформаторлар қизиб кетади, қизиганда қаршилик ортади ва электр энергиясининг йўқотилиши ортади. Хисоб-китоб қилиб кўриш керак, балки трансформатор пунктларининг атрофини ғишт ёки пахса қилиб ўраб, томини ёпиш энергетик самара олиб келар?
Для информации06.02.2017 14:37

Маълумот сифатида олинди.