4.2. Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш
Т/р | 213 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси кинематографиясини 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Ўзбеккино, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ОваЎМТВ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Ушбу қарор кинематография тизимининг ташкилий тузулмасини ҳамда норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, кинематография объектларининг моддий-техник базаси ва архив фондини янгилаш, бу соҳада маҳсулот сифатини ошириш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг янги ва замонавий усулларини амалда қўллаш имконини беради. Шунингдек, “Ўзбекино” Миллий ассоциациясининг ҳам давлат бошқаруви органи, ҳам хўжалик бошқаруви органи сифатида вазифаларини чегаралашни белгиловчи кинематография соҳасидаги ваколатли органни аниқлайди. |
Комментарии и ответы