4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 225 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан тасдиқланган Аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш: 2017 йил давомида саноатни (5440 та лойиҳа 131 мингта иш ўрни билан), қишлоқ хўжалигини (8430 лойиҳада 55,8 мингта иш ўрни билан) ва хизмат кўрсатишни (11 мингта лойиҳа 69,5 мингта иш ўрни билан) ривожлантириш бўйича вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг фаолиятини кучайтириш. |
Бажариш муддати | Ҳар ойда Тармоқ жадваллар асосида |
Ижро учун масъуллар | Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, вазирлик ва идоралар, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тижорат банклари |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 16 600 000,0 |
Молиялаштириш манбалари | Корхона ва ташкилотлар маблағлари, тижорат банклар кредитлари, хорижий инвестиция-лар ва кредитлар |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари. 25 мингга яқин инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 256,4мингдан ортиқ иш ўринлари ташкил этилишига эришилади. |
Комментарии и ответы