4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 233 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Меҳнат бозори талабларига асосан профессионал кадрларни қайта тайёрлаш юзасидан қисқа муддатли тренинг ва ўқув курсларини ўтказиш бўйича нодавлат таълим муассалари фаолиятини рағбатлантириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил II чорак |
Ижро учун масъуллар | Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, ОваЎМТВ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси. Лойиҳада: меҳнат бозори талабларига асосан профессионал кадрларни қайта тайёрлаш юзасидан қисқа муддатли тренинг ва ўқув курсларини ўтказиш бўйича нодавлат таълим муассасалари фаолиятини рағбатлантириш; нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тартибини соддалаштириш; давлат аккредитациясига эга бўлган нодавлат таълим муассасалари учун давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш бўйича мавжуд чекловларни бартараф этиш назарда тутилган. |
Комментарии и ответы