4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 248 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш, жами 140 та даволаш-профилактика муассасалари, туғруққа ёрдам берувчи ва болалар тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини бажариш, шу жумладан: 78 та туман тиббиёт бирлашмаси; 7 та шаҳар тиббиёт бирлашмаси; 2 та вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази; 16 та оилавий поликлиника; 14 та руҳий-асаб касалликлар муассасаси; 14 та бошқа тиббиёт муассасалари; 12 та республика тасарруфидаги муассасалар. |
Бажариш муддати | Йил давомида |
Ижро учун масъуллар | ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давархитектқурилиш қўмитаси |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 552 650,0 |
Молиялаштириш манбалари | Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасала-рини реконструк-ция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | 2017 йил Инвестиция дастури. Амалга ошириладиган қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш орқали тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга эришилади. Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати оширилади. |
Комментарии и ответы
Маълумот сифатида олинди.
Ҳозирги кунда давлат шифохоналарида кўрсатилаётган тиббий ҳизматлар сифати қонақарли даражада эмас. Ўз соғлиғини шифокорга топшириб шу шифокорнинг малакасини фақат ўз жонидан ўтқазиб бўлганидан кейин билиши тўғри ҳолат эмас. Агар давлат шифохоналарида JCI каби халқаро тиббиёт сифат стандартлари ўрнатилса мақсадга мувофиқ бўларди. Халқаро бўлгани учун унга ишонч юқори бўларди, нодавлат бўлгани учун манфаатлар тўқнашуви юзага келмайди ва тиббий ҳизматларнинг сифати ошади. JCI сертификатини қўлдан бой бермаслик учун шифохоналар сифатни тизимли равишда таъминлаб туришарди. Халқаро сертификатларнинг ташкилот фаолиятига ижобий таъсир қилишига ёрқин мисол бу ИСО 9001:2008 стандарти. Худди шундай ўзгаришларни тиббиёт сохасига JCI стандарти олиб келиши мумкин.