4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
| Т/р | 252 |
|---|---|
| Амалга ошириладиган тадбир | Қуйидагиларни амалга ошириш йўли билан туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастурини амалга оширишни давом эттириш: Республика скрининг марказида ва унинг ҳудудий филиалларида ҳомиладор аёллар ҳамда чақалоқлар орасида перинатал ва неонатал скрининг ўтказиш; соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини даражасида ҳомиладор аёлларнинг оммавий, барвақт перинатал скринингини ўтказиш. |
| Бажариш муддати | Йил давомида |
| Ижро учун масъуллар | “Соғлом авлод учун” жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги |
| Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 1 625,8 минг долл. |
| Молиялаштириш манбалари | Давлат бюджети маблағлари |
| Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Чақалоқлар ҳамда ҳомиладор аёллардаги туғма ва авлодданавлодга ўтувчи патологияни эрта аниқлаш орқали соғлом авлод туғилиши учун шарт-шароитлар яратилади. |
Комментарии и ответы