4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 254 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Республикада оилалар фаровонлигини таъминлаш, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини янада мустаҳкамлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда жамоат ташкилотларининг ижтимоий ҳамкорлигини кенг йўлга қўйиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил январь |
Ижро учун масъуллар | Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” фонди, “Камолот” ЁИҲ, “Нуроний” жамғармаси, “Оила” илмий-амалий маркази, ФЖШМҚМИ, УзННТМА |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Чора-тадбирлар дастури. Оилаларнинг ижтимоий-маънавий ҳолатини тизимли ўрганишнинг самарали механизмини яратиб, амалиётга тадбиқ этиш. Аҳоли турмуш даражасининг ҳақиқий аҳволини доимий ўрганиб бориш, жойлардаги жамоатчилик вакилларига бу борада услубий кўмаклашиш, оилалардаги мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф этиш. |
Комментарии и ответы