Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

Т/р26
Амалга ошириладиган тадбирДавлат хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминотини тубдан такомиллаштириш.
Бажариш муддати2017 йил,
II чорак
Ижро учун масъулларМеҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, вазирлик ва идоралар
Сарф-харажатлар (млн. сўм)187 400,0
Молиялаштириш манбалариДавлат бюджети маблағлари
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси. Лойиҳада:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига иш ҳақи тўлашнинг ягона тариф сеткасини такомиллаштириш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлариходимлари фаолияти самарадорлиги натижасидан келиб чиқиб, рағбатлантириш чораларини кўриш;
давлат идораларида кўп йиллик хизмат қилгани учун ойлик иш ҳақига устамалар тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш;
давлат хизматчилари учун давлат
уй-жой фондини шакллантириш;
идоравий уй-жойлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Комментарии и ответы

Karshiev Mirzoxid Erkinovich20.01.2017 12:12
Қарор лойиҳасида, шунингдек, қуйидагиларни ҳисобга олиш таклиф этилади: 1) давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимлари иш ҳақида ўзгарувчан қисми (устама, мукофот пули ва б.) улушини камайтириш; 2) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига қўйилган вазифа ва мажбуриятлардан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир ходимнинг йиллик индивидуал иш режаси ишлаб чиқиши ва унга бериладиган иш ҳақи ушбу режа бажарилиши бўйича ҳисоблаш
Для информации06.02.2017 08:55

Маълумот тариқасида олинди.

Абдураимов Расул Соипжонович22.01.2017 13:42
"давлат идораларида кўп йиллик хизмат қилгани учун ойлик иш ҳақига устамалар тўлаш тизимини қайта кўриб чиқиш" Айниқса хуқуқ тартибот идоралари , ватан олдидаги бурчларини хар хил "идоралар"да охиригача одо этиб муддати етганлиги сабабли ёш бўла туриб нафақага чиққан ва яна хукмат, халқ, талаби, таклифи билан ватанимиз ривожланишига ўз хиссаларини қўшаётган давлат хизматчилари иш хаққиларига қўшимча устамаларни жорий этиш лозим деб ўйлайман.
Для информации06.02.2017 08:56

Маълумот учун олинди.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 13:43

Нимагадир стратегиянинг ҳар хил жойларида ҳар хил атамалар ишлатилмоқда. масалан, бу ерда "давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари" бошқа жойда эса "давлат бошқарув органлари", яна бир жойда "давлат ва хўжалик бошқарув органлари". Стратегияда ишлатилган атамаларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштиришни таклиф этман. масалан, давлат бошқарув органлири тушунчаси билан давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тушунчасини нима фарқи бор? нима учун бу ерда айнан шу атама ишлатилганлигини ўрганиб кўриш лозим.

Отклонено28.01.2017 14:51

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ "давлат ҳокимияти органлари" ҳамда "давлат бошқарув органлари" ва "хўжалик бошқаруви органлари" алоҳида органлар ҳисобланади.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 13:44

Барча давлат органлари бўйича қабул қилинган тариф сеткалари қайта кўриб чиқиб, битта ягона унификациялашган ҳужжат сифатида, иложи бўлса қонун шаклида қабул қилса яхши бўлар эди.

Отклонено28.01.2017 14:48

Таклифингиз асослантирилмаган.