4.3. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 271 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ҳамда моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Меҳнат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Ҳақиқатдан эҳтиёжманд ва давлат кўмагига муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларни аниқлаш, уларга нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш, вақтинчалик яшаш жойи бўйича нафақа, моддий ёрдам тайинлаш тартибини белгилашда қулайликлар назарда тутилади. |
Комментарии и ответы
Ижтимоий соҳани янада самарали бошқариш учун ва ушбу соҳадаги ўхзгариш мониторингини таъминлаш мақсадида "Ҳаёт фаровонлиги индекси"ни киритиш. "Ҳаёт фаровонлиги индекси"ни доимо назорат қилиб бориш ва ОАВ орқали мунтазам эълон қилиб бориш.
Ушбу индекснинг асосий кўрсаткичлари сифтида қуйидаги меъзон ва кўрсаткичлар иштирок этиши мумкин:
1. Аҳоли даромади, инсон ҳаётининг моддий манбаи сифатида;
2. Бандлик соҳасидаги ўзгаришлар
3. Инсонлар саломатлиги
4. Уй жой билан таъминланганлик
5. Аҳоли маданияти (хулқ одоби, тиббий маданият, хуқуқий мпаданият, оилавий ҳаёт маданияти ва х.к.)
6. Таълим, аҳолининг таълимга жалб этилганлиги, узлуксиз таълим - олий таълимга қадар ўқишни давом эттираётганлар сони.
7. Атроф муҳит, экологик ҳолат
Маълумот сифатида олинди.
Оилалардаги низоларни камайтириш, оила ажримларини камайтириш ва умуман, оиладаги муҳитни соғломлаштириш мақсадида "Оилага психологик хизмат кўрсатиш" амалиётини кенг тарғиб қилиш ва ушбу соҳада амалий фаолият юритиш учун имтиёз ва қулайликлар яратиш. Хусусан, оилани психологик диагностика қилиш ва оиладаги муносабатларни коррекциялаш билан шуғулланувчи психологлар томонидан тузилган фирма ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятига солиқ соҳасида имтиёзлар бериш (ёки солиқлдан озод қилиш). Айнан шу йўл орқали Республикада психологик хизмат амалиётини ривожлантириш имкониятини яратиш мумкин. Бугунги кунда психологик хизмат кўрсатиш соҳаси бошқа маиший хизмат ёки бизнес соҳалари билан тенглаштириб қўйилган, шунинг учун ушбу соҳада фаолият олиб боришга иштиёқ кам.
Маълумот сифатида олинди.