4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш
Т/р | 280 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида ҳокимлик ва бошқа давлат ҳокимияти органлари ходимларининг Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича давлат дастури ижросини жойларда сифатли таъминлашга қаратилган билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш. |
Бажариш муддати | Йил давомида |
Ижро учун масъуллар | Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ва ҳокимликлари |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Дастур доирасида ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларда турли мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади. |
Комментарии и ответы