4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш
Т/р | 286 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш, уларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтиришга қаратилган қуйидаги комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш: “Биз Ватанга таянчмиз”, “Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар” деган шиорлар остида акциялар; “Адабиёт ва санъат – шахс маънавиятини бойитиш ва юксалтириш омили” мавзуида ёзувчилар, шоирлар, санъаткорлар, адабиётшунос олимлар иштирокида учрашувлар; бадиий адабиётларни инвентаризациядан ўтказиш, ахборот-ресурс марказларини янги китоблар билан бойитиш; “Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги” мавзуида ахборот ва методик материаллар тайёрлаш; Ватанимиз равнақини таъминлашда ёшларнинг масъулиятини оширишга қаратилган “Энг буюк жасорат – маънавий жасоратдир” мавзуида давра суҳбатлари; ёшлар онгига таҳдид солувчи ахборот хуружларининг олдини олиш, ёшларда интернет ва бошқа ахборот ресурсларидан фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган семинар-тренинглар ташкил қилиш; “Фуқаролик жамиятида шахс тарбияси ва унда оила институтининг ўрни” мавзусида анжуман ўтказиш. |
Бажариш муддати | Йил давомида 2017 йил май ҳар чоракда 2017 йил режа асосида 2017 йил ноябрь |
Ижро учун масъуллар | ОваЎМТВ, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ёзувчилар уюшмаси, “Камолот” ЁИҲ, “Маҳалла” жамғармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура миллий амалий маркази, УзННТМА |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Комплекс чора-тадбирлар режаси. Ёш авлодни тарбиялаш, уларнинг маънавияти ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирлар самарадорлиги ва натижадорлиги ошади. |
Комментарии и ответы