5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар
| Т/р | 305 | 
|---|---|
| Амалга ошириладиган тадбир | Ўзбекистон    Республикасининг Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 
| Бажариш муддати | 2017 йил I чорак | 
| Ижро учун масъуллар | МХХ, Молия вазирлиги, ИИВ, Мудофаа вазирлиги | 
| Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - | 
| Молиялаштириш манбалари | - | 
| Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президентининг    қарорлари лойиҳалари. Мазкур қарорлар билан давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланади. Ушбу қарорларнинг қабул қилиниши Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини ҳамда хавфсизлигини таъминлашнинг таъсирчан механизмлари яратилишига имкон беради. | 
 
Комментарии и ответы
Маълумот сифатида олинди.