5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар
Т/р | 307 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Йирик кончилик ва қайта ишловчи саноат объектларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III-IV чорак |
Ижро учун масъуллар | Саноатгеоконтехназорат, МХХ, Молия вазирлиги, ФВВ, ИИВ, Ўзбекнефтегаз, НКМК |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари лойиҳалари. Мазкур қарорлар билан мамлакатимиздаги мавжуд йирик кончилик ва қайта ишловчи саноат объектларининг ҳозирги кундаги ҳолатидан келиб чиқиб, уларнинг хавфсизлигини таъминлашнинг энг муҳим йўналишларини акс эттирадиган комплекс чора-тадбирлар белгиланади. |
Комментарии и ответы