5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар
Т/р | 315 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Барча бўғиндаги профессионал ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги, ОваЎМТВ, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | Ҳисоб-китобларга асосан |
Молиялаштириш манбалари | Давлат бюджети маблағлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси. Лойиҳада қуйидаги масалалар акс эттирилади: Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртининг шонли ҳарбий анъаналари, ҳозирги мавжуд академия ва мамлакатимиздаги етакчи илмий-таълим муассасаларида тўпланган фаолият тажрибасини ўзига қамраб олган янги Қуролли Кучлар академиясини ташкил этиш; Академия тингловчиларининг умумий маданиятини ошириш, уларнинг дам олиши ва спорт билан шуғулланиши учун барча қулай шароитларни яратиш; мазкур вазифани амалга оширишда таълим жараёнига энг янги усул ва технологияларни жорий этиш, ўқув аудиторияларини замонавий тренажёрлар, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш; олий ҳарбий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркибини мустаҳкамлаш, жумладан, уларнинг хориждаги етакчи олий таълим муассасаларида малака ошириш имкониятларини кенгайтириш; ҳарбий билим юртида таълим олишга муносиб, юксак ақл-заковат ва етакчилик қобилиятига эга бўлган ёшларни танлаб олиш бўйича талабларни ошириш, шу мақсадда ҳар бир минтақада ўзларининг асосий вазифалари билан бирга, олий ҳарбий ўқув юртларига ёшларни чуқур тайёрлаш билан ҳам шуғулланадиган икки-учтадан коллеж ва лицейни белгилаб қўйиш. |
Комментарии и ответы