Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар

Т/р318
Амалга ошириладиган тадбирЁшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда  бизга мутлақо ёт бўлган зарарли таъсирларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш ва Ватанимиз тақдири учун масъулият туйғусини мустаҳкамлаш.
Бажариш муддати2017 йил
II чорак
Ижро учун масъулларВазирлар Махкамаси,
Мудофаа вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар хокимликлари,
вазирлик
ва идоралар
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси.
Лойиҳада қуйидаги масалалар акс эттирилади:
мудофаа ишлари бўйича бошқарма
ва бўлимларнинг мардлик ва матонат, Ватанга садоқат билан хизмат қилишга қодир навқирон ёшлар билан доимо алоқада бўлиш, бу борада маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилиш соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш;
Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири бошчилигида муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик-чақирув-резерв хизматини ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича республика комиссияси, жойларда эса бевосита ҳокимлар раҳбарлигида вилоят, шаҳар
ва туман комиссияларини ташкил этиш;
Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг вилоят ҳокимликлари таркибида минтақавий бўлинмаларини тузиш орқали унинг ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш имкониятларини кенгайтириш, улар фаолиятини ҳарбий округлар қўмондонлиги билан яқин ҳамкорликда ташкил этиш.

Комментарии и ответы