5.1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар
Т/р | 319 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ва шартномавий базаларни таҳлил қилиш. Ушбу соҳада хорижий шериклар билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича устувор йўналишларни белгилаб олиш ва таклифлар тайёрлаш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III-IV чорак |
Ижро учун масъуллар | Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ТИВ, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Таҳлилий маълумотнома. Аниқ таклифлар. Мазкур таҳлил орқали Ўзбекистоннинг халқаро ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва халқаро шартномалари танқидий жиҳатдан тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиб, натижалари тизимли равишда умумлаштирилади ҳамда ушбу соҳада яқин истиқболга мўлжалланган, давлатимизнинг икки ва кўп томонлама ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқилади. |
Комментарии и ответы