5.2. Вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар
Т/р | 328 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ўзбекистоннинг хорижий шериклар билан 2017 йилдаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва молиявий-техник ҳамкорлигини тубдан ривожланиши ва кенгайишини таъминлашга доир “Йўл харитаси” лойиҳасини ишлаб чиқиб, унда қуйидагиларни назарда тутиш: Ўзбекистон корхоналарининг маҳсулотларини ва хизматларини ташқи бозорга экспорт қилишни кучайтириб бориш; Ўзбекистонга инвестицияларни, илғор технологияларни, сайёҳлар оқимини, шунингдек грантлар, имтиёзли кредитлар ва техник кўмакларни жалб этиш; Республиканинг транспорт-транзит имкониятларини ошириш, ташқи савдо юк ташиш ишлари учун қулай шароитларни шакллантириш; таълим, фан ва техника соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | ТИВ, ТИАИСВ, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Йўл харитаси. Ушбу “Йўл харитаси”нинг қабул қилинишиЎзбекистоннинг хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ва молиявий-техник ҳамкорлиги тубдан ривожланиши ва кенгайишига, мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти ошишига, юртимизга инвестициялар, илғор технологиялар, сайёҳлар оқими, имтиёзли кредитлар жалб этилишига катта имконият яратади. |
Комментарии и ответы