5.2. Вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар
Т/р | 331 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ўзбекистон Республикасининг 2017-2020 йилларга мўлжалланган халқаро шартномавий фаолиятини такомиллаштиришга доир иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, унда қуйидагиларни назарда тутиш: Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан фаолияти шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш ва танқидий таҳлилдан ўтказиш; истиқболли ҳамда мамлакатимиз учун амалий жиҳатдан аҳамиятли бўлган шартномалар ҳисобига мавжуд шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш; Ўзбекистон томонининг халқаро қонун ижодкорлиги жараёнида фаол иштирок этиши; халқаро шартномаларнинг ҳисобга олиниши ва тизимлаштирилишини назарда тутувчи электрон базани яратиш, шунингдек замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда улар мунтазам мониторинг қилиниши ва инвентаризациядан ўтказилишини таъминлаш. |
Бажариш муддати | Йил давомида |
Ижро учун масъуллар | Вазирлар Маҳкамаси, ТИВ, ТИАИСВ, вазирлик ва идоралар |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Иш режа. Мазкур иш режа билан Ўзбекистоннинг шартномавий-ҳуқуқий базасини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш, бу соҳада тизимли ишларни йўлга қўйиш, муҳим шартномаларни тузиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шу жумладан шартномаларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш тизимини жорий этиш назарда тутилади. |
Комментарии и ответы
Маълумот тариқасида олинди.