5.2. Вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар
Т/р | 333 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Республикамизнинг турли миллат вакиллари иштирокида маҳалаларда, меҳнат жамоалари ва таълим муассасаларида миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик, ватанпарварлик ва дахлдорлик фазилатларини тарғиб қилиш, ўзаро ҳурмат ва бирдамлик вазиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида Республика байналмилал миллий маданий марказининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиорида байрам тадбирларини ўтказиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Республика байналмилал миллий маданий маркази, Хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамиятлари кенгаши, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, “Маҳалла” жамғармаси, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 100,0 |
Молиялаштириш манбалари | Ижрочилар маблағлари |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Вазирлар Маҳкамасининг баёни. Тадбирлар турли миллат вакиллари зич истиқомат қиладиган ҳудудларда, чекка шаҳар ва туманларда, шунингдек, меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида ташкил этилади ва бу орқали миллатларо тотувлик, динлараро бағрикенглик янада мустаҳкамланади. |
Комментарии и ответы