5.2. Вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлар
| Т/р | 334 | 
|---|---|
| Амалга ошириладиган тадбир | Жамиятда ҳукм    сураётган ўзаро ҳурмат ва бирдамлик вазиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида: “Юрт тинчлиги, Ватан равнақи – олий неъмат”; “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик – барқарорлик кафолати”; “Қўшничилик муносабатларда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлиш – юртимизда аҳилликни мус-таҳкамлашнинг энг муҳим шарти”; “Инсон манфаатлари – улуғ қадрият” мавзуларида тарғибот тадбирлари ўтказиш. | 
| Бажариш муддати | Йил давомида Шонли саналар арафасида | 
| Ижро учун масъуллар | Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя    ва мафкура илмий-амалий маркази, “Маҳалла” жамғармаси, Республика байналмилал миллий маданий маркази, “Нуроний” жамғармаси,    Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий маркази, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | 
| Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 50,0 | 
| Молиялаштириш манбалари | Ижрочилар маблағлари | 
| Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Чора-тадбирлар дастури. Тадбирлар ёзувчи ва олимлар, шоир ва диний уламолар, фахрийлар, шунингдек маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида амалга оширилади. | 
 
Комментарии и ответы