1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Т/р | 39 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Компьютер қурилмаларига ёки Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган аҳоли қатламлари учун давлат хизматларини кўрсатишда замонавий технологияларни қўллаш орқали қўшимча қулайликлар яратиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | 5 220,0 |
Молиялаштириш манбалари | АКТни ривожлан-тириш жамғармаси |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ҳудудлардаги “Ягона дарча” марказлари ва “Ўзбекистон почтаси” АЖ бўлинмаларида 250 та инфокиоскаларни ўрнатиш. Компьютер, планшет ёки смартфон қурилмаларига эга бўлмаган ҳамда Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган аҳоли қатламларига, шу жумладан тадбиркорларга инфокиоскалар орқали давлат хизматларини кўрсатиш, тўловларни қабул қилиш ва баъзи рухсатнома ҳамда маълумотномаларни олиш имконияти яратилади. |
Комментарии и ответы