1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш
Т/р | 50 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Конституциявий суд, Олий суд, Олий хўжалик суди, Бош прокуратура, УзННТМА, АҚҲМИ |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада: муҳим ижтимоий, социал-иқтисодий аҳамиятга эга қонунлар ва бошқа бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг барча босқичларида ушбу лойиҳаларни Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтларга жойлаштиришнинг мажбурийлиги; қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамасида фуқаролик жамияти институтлари ва тегишли илмий-тадқиқот муассасалари вакилларининг кенг иштирокини таъминлаш назарда тутилади. |
Комментарии и ответы
қонунчилиги тушунчаси киритишни таклиф этаман. шунда қонунчилик (законодетельство) қонун ҳужжатлари (законодателные акты) ва қонун ости ҳужжатларидан (подзаконодателные акты) ташкил топади деган тушунча бўлади.
Шарҳингиз учун рахмат. Бироқ, таклифингиз асослантирилмаган.