Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш

Т/р59
Амалга ошириладиган тадбирСудьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизмини, шу жумладан, унинг асосларини аниқлаштириш орқали такомиллаштириш ва суд раисларининг судьяларга нисбатан интизомий иш қўзғатишга оид ваколатини тугатиш.
Бажариш муддати2017 йил
IV чорак
Ижро учун масъулларОлий суд,
Олий хўжалик суди,
Олий малака комиссияси,
Адлия вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш механизмини, унинг асосларини аниқлаштириш ва суд раисларининг судьяларга нисбатан интизомий иш қўзғатишга оид ваколатини тугатиш судьяларнинг суд раислари таъсиридан холи тарзда мустақил фаолият юритишини таъминлайди.

Комментарии и ответы

Мансур Ибрагимов24.01.2017 18:54
Ўзбекистон Республикаси Мехнат кодексининг 182-моддасига кўра, интизомий жазолар ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади. Судьяларга нисбатан интизомий жазо қўллаш амалиётида эса ушбу қонунга зид равишда тегишли судларнинг вилоят судлари судьялари малака ҳайъатининг раиси томонидан қўзғатилган интизомий иш қўзғатиш тўғрисидаги қарори асосида малака ҳайъатининг қарори билан қўлланилади. Келгусида ушбу масалани ҳам қонуний тартибга солиш ёки Мехнат кодексида ушбу масалани алоҳида норма билан тартибга солиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Принято27.01.2017 18:05

Мазкур соҳадаги конунчиликни такомиллаштириш доирасида таклифда баён этилган масала кўриб чиқилади.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 09:59

Судъяларни интизомий жазога тортиш институтини аниқлаштириш лозим судъяларни интизомий жазога тортиш эмас этика қоидаларини бажармагарлиги учун судъялик мақомидан махрум этиш лозим.

масалан, процесуал нормаларда шундай нормалар борки уларни асоссиз қўлланиши суд жараёнини чўзилишига олиб келади. Тадбиркорлик субъектига вақт жуда қадрли. Бу ҳолатда тадбиркорлик субъекти ушбу асоссиз хатти-ҳаракат устидан шикоят қилиши мумкин, лекин бунда унинг иш кўрилиши яна чўзилади. бу эса уни шикот қилишдан ўзини тийишга ва мажбуран асоссиз талабларни бажаришга мажбур этади.

Мазкур ҳоллатларда асоссиз қабул қилиниб чўзилган ишлар учун судъяларни интизомий жазога тортмасдан маълум бир миқдорда жабр кўрган тарафга компенсация тўловларни тўлаб берилса, тадбиркорлик субъектлари ушбу асоссиз ҳаракатлар устидан шикоят қилишдан ўзини тиймас эди ва вақтдан ютказганида ҳам компенсация олишини билар эди. Судъяларнинг мустақиллиги таъминланар эди.


Отклонено05.02.2017 10:35

Таклифингиз суд мустақиллиги тамойилига зид. Қасддан қонунбузилишга йўл қўйган судьяларни эса жавобгарликка тортиш механизмлари қонунчиликда етарли белгиланган ва амалда қўлланиб келинмоқда.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 10:02

Жавобгарликка тортиш механизими иккита қисмдан ташкил топган бўлиши лозим биринчиси бу моддий норма, яъни қайси хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик ва иккинчиси процессуал норма ушбу хатти-ҳаракатлар учун қандай тартибда жавобгарлик қўлланилади. (жазо қўллаш жараёни)

Отклонено28.01.2017 15:23

Таклифингиз асослантирилмаган.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 10:04

битта интизомий жазо бўлиши керак (агар бўлса) бу ҳам бўлса судъялик мақомидан махрум этиш. чунки бир нечта жазо бўлса бу корупциягенликни келтириб чиқаради. масалан, судъя юмшоқроқ жазо олиш учун ўз таниш билишларини ишга солади.

Отклонено28.01.2017 15:23

Таклифингиз асослантирилмаган.

Abduraxmonxojayev Jamoliddin Xusanxon o`g`li28.01.2017 16:31

Судьяга нисбатан белгиланган татибда интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзатилганда унинг ваколатлари тўхтатилиши лозим. Бироқ Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунининг “Судьяларнинг ваколатларини тўхтатиш” деб номланган 71-моддасида бу масала ўз ифодасини топмаган. Бизнингча, судьяга нисбатан белгиланган татибда интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзатилганда унинг ваколатлари тўхтатилиши зарур. Бу эса ўз навбатида, бир томонидан судья ўз фалиятини ҳар томонлама назорат қилиш имконини берса, бошқа томондан эса судья нисбатан қўзғатилган интизомий ишни ҳар томонлама ҳаққоний кўриб чиқиш имконини беради. Қайд этилган таклиф кўплаб хорижий мамлакатлар қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган. Масалан, Франциянинг “Магистратура мақоми тўғрисида”ги қонунининг 47-моддасига асосан, магистартга нисбатан белгиланган тартибда интизомий иш кўриб чиқилиб, якуний қарор қабул қилингунга қадар ишдан вақтинчалик четлатилиши белгиланган.



Принято05.02.2017 10:36

Таклифингиз Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.

Abduraxmonxojayev Jamoliddin Xusanxon o`g`li28.01.2017 17:14

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Ўзбекистон Республикасининг “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида”ги Низомнинг 55-моддасига мувофиқ, судьяларга қуйидаги икки турадаги ҳайфсан ёки ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима қўлланилиши назада тутилган. Бизнингча, мазкур интизомий жазо чоралари қандай ҳолатларда ва қайси асосларга кўра танланиб қўлланиши кўрсатилмаган. Энг муҳими, Ўзбекистон Републикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунининг 72-моддаси 1-қисми 3) бандида “судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан огоҳлантириш қилинганидан ёки ваколатлари тўхтатилганидан кейин у судья лавозимига зид фаолият билан шуғулланишни давом эттираверган тақдирда” деб мустаҳкамланган бўлса-да, қайд этилаган Низомнинг 55-моддасида эса интизомий жазо чоралар тизимида огоҳлантириш тариқасидаги интизоми таъсир чораси кўрсатилмаган. Бизнинг назаримизда интизомий жазо чорасининг мақсади келажакда жиддий ҳуқуқбузарликларини олдини олишга қаратилган экан, бу борада огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазо чорасини интизомий жазолар тизимига киритиш нафақат жазолаш балки, унинг самарадорлигини янада ошишида ҳам муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Шу билан бирга, судьяларга нисбатан қўлланиладиган интизомий жавобгарликнинг янда самарали ва таъсирчан бўлиши учун уни қўллаш соҳаси, доираси, турлари ҳамда шакллари ва усулларини кенгайтириш зарурлигини кўрсатмоқда. Бу борада айрим хорижий ва МДҲга аъзо мамлактлар тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, Тожикистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунининг 127-моддаси 2-қисмига асосан, судьяларга нисбатан икки турдаги яъни танбеҳ ва ҳайфсан интизомий жазо назарда тутилган. Озарбайжон Республикасининг “Судлар ва судьялар тўғрисида”ги қонунининг 112-моддасида танбеҳ бериш ва ҳайфсан эълон қилиш белгиланган. Қирғизистон Республикасининг “Судьялар мақоми тўғрисида”ги Конституциявий қонунининг 28-моддасига асосан, ҳайфсан, судьяни эгаллаб турган лавозимидан муддатидан илгари озод этиш ҳамда кам аҳамиятли интизомий ҳатти-ҳаракат содир этилганда Судьялар Кенгаши огоҳлантириш билан челаниши назарда тутилаган. Россия Федерациясининг “Судьялар мақоми тўғрисида”ги қонунининг 12.1-моддаси 1-қисми 2-бандида судьяларни интизомий жавобгарлигининг 3 тури ўз ифодасини топган бўлиб улар танбеҳ, огоҳлантириш ва судьялар ваколатини муддатидан илгари тугатиш белгиланган. Беларусь Республикасининг “Суд тузилиши ва судьялар мақоми тўғрисида”ги Кодекснинг 112-моддасида 5 та турдаги интизомий жавобгарлик белгиланган. Уларга танбеҳ, ҳайфсан бериш, хизматга тўлиқсиз лойиқлиги тўғрисида огоҳлантириш, судьяларни малака даражасидан олти ой муддатга пасайтириш, эгаллаб турган лавозимидан озод этиш назарда тутилган. Юқорида қайд этилган давлатлардан фарқли равишда Молдова Республикасининг “Судьялар мақоми тўғрисида”ги қонунининг 23-моддаси 1-қисмига асосан, танбеҳ, ҳайфсан, қаттиқ ҳайфсан, лавозмдан озод этиш, раис ва раис ўринбосари лавозимидан озод этиш ўз ифодасини топган.

Бироқ миллий қонунчилигимизда судьяларни ваколатини муддатидан илгари тугатиш, суд раислари ва раис ўринбосарларини лавозимидан озод этиш интизомий жавобгарликнинг тури сифатида қўлланилмасада, судьянинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш таъсир чораси сифатида қўлланилмоқда.

Судьяларнинг интизомий жавобгарлик институтининг мақсади судьянинг жиддий ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Бироқ жиддий интизомий қилмиш учун судьялар ваколатини муддатидан илгари тугатиш мақсадга мувофиқдир. Судьялар интизомий жавобгарликка тортиш асослари, тартиб-таомиллари ва жараёнларини такомиллаштириш долзарб масалалардандир.

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, миллий қонунчилигимиздага интизомий жазо чораларига қўшимча равишда огоҳлантириш, судьялар малака даражасини 6 ойгача пасайтириш, судьянинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тариқасидаги интизомий жазо чоралари киритилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бундан ташқари, суд раислари ва раис ўринбосарларини лавозимидан озод этиш сифатида интизомий жавобгарликнинг тури сифатида қўллаш ҳам мақсадга муфофиқ. Бу эса ўз навбатида, судьяларга нисбатан тўғридан-тўғри ҳайфсан ва жарима тариқасидаги интизомий жазо чорасини қўлламасдан, балки олдин уларга огоҳлантириш тариқасидаги жазо чорасини қўллаш орқали, судья ўзининг айрим ҳато ва камчиликларини тушуниб тузалиш йўлига ўтса яхши бўлар эди. Сабаби ҳайфсан тариқасидаги жазо судьянинг келажакдаги профессионал фаолиятига, мустақиллигига муайян даражада таъсир этса, жарима жазоси эса судьяларни моддий шарт-шароитлари даражаси билан бевосита боғлиқдир.

Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонунида судьяларни интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортиш масаласи қисман мустаҳкамланган бўлиб уларнинг тушунчаси, интизомий ва маъмурий жавобгарликка оид ишларни кўриб чиқиш тартиб-тамомиллари етрлича ҳамда алоҳида шаклдаги қонун билан тартибга солинмаган. Хусусан, Жанубий Корея Республикасида, Грузияда, Буюк Британияда, Исландия ва бошқалар. Бизнингча, келажакда Ўзбекистон Республикасининг “Судьялар интизомий жавобгарлиги ва уни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги алоҳида қонун қабул қилинса, мақсадага мувофиқ бўлар эди.

Принято05.02.2017 10:36

Таклифингиз Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.