2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш
Т/р | 70 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг жисмоний ва юридик шахсларнинг Қонунчилик палатасига келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий Мажлис палаталари (келишув асосида) |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳа билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади. Бунда депутат ва сенаторларнинг шахсий, сайёр ва видеоконференцалоқа ёрдамида фуқароларни масофавий қабул қилиш, виртуал қабулхоналарни ташкил этиш тартиби белгиланади. |
Комментарии и ответы
депуталар ушбу қонун лойиҳасида кўрсатилган талабни бузсалар уларга қандай чора кўрилади? Депутатлар фақат сайловчилари олдида жавоб беришлари керак.
Таклифингиз асослантирилмаган.