2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш
Т/р | 77 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Электрон тартибда суд ишини юритишнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этишга қаратилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил IV чорак |
Ижро учун масъуллар | Бош прокуратура, Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Ахборот технологиялари вазирлиги, Молия вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси. Электрон тартибда суд ишини юритишнинг замонавий шакл ва усулларини, шу жумладан процесс иштирокчилари билан ўзаро электрон ҳамкорликни амалга ошириш, видеоконференцалоқадан фойдаланишни, шунингдек процессуал ҳаракатларни видео, аудио қайд этишни, суд-тергов жараёнларини стенограмма қилишнинг янги турларини кенгроқ жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш имконини беради. |
Комментарии и ответы
Бунда электрон тартибда суд ишини юритиш деганда нафақат суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар, балки судья томонидан ишни кўриш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш механизмини соддалаштириш ва электронлаштириш зарур. Баъзи ҳолатларда, судья томонидан жиноий ва маъмурий ишларни кўриш жараёнида бошқа ҳудуддан суд қарорларини талаб қилиб олиш ва уларнинг ижроси юзасидан маълумотларни олишга кўп вақт сарфлаши мумкин. Бундан ташқари, шахснинг аввал жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилганлигини текшириш учун судьяга имкониятлар яратиб бериш зарур. Айниқса бошқа ҳудудда туғилган судланувчилар хусусида маълумотлар тўлиқ бўлмаганлиги сабабли суд қарорлари бекор бўлган ҳолатлар ҳам учраб туради. Бундан тизим жорий этилганда суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик мақсадида ҳар бир судьяга расмий электрон имзо тақдим этиш керак ва маълумотларни талаб қилиб олганда шу электрон имзодан фойдаланган ҳолда амалга ошириш механизмини жорий қилиш керак, шунда ишдан ташқари фойдаланиш ҳолатларни олдини олишга эришилади.
Таклиф Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.