Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

2.3. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш

Т/р81
Амалга ошириладиган тадбирИнсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг шаффофлиги ҳамда самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг ривожланишини ҳолати, замонавий талаблардан, халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этишни назарда тутган ҳолда Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича 2018-2021 йилларга мўлжалланган Концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бажариш муддати2017 йил
IV чорак
Ижро учун масъулларБош прокуратура, Адлия вазирлиги,
Олий суд, АҚҲМИ,
ИИВ, МХХ, ТДЮУ,
Адвокатлар палатаси, Ахборот технологиялари вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаКонцепция лойиҳаси.
Алоҳида жиноий қилмишларни декриминаллаштириш ва жиноий жазоларни инсонпарварлаштириш бўйича жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш ва либерализация қилиш, уларнинг ижросини таъминлашга олиб келади.

Комментарии и ответы

Akmaljon Yo'lchiyev21.01.2017 06:06
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексига киритиш таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар лойихаси: Ўзбекистон Республикаси ЖПКда айрим турдаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларнинг турлари бўйича “Жабрланувчининг шикоятига асосан жиноят иши қўзғатиш” (325-модда), “Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритиш” (62-боб), “Ишни судга қадар юритиш босқичида амнистия актини қўллаш” (63-боб) каби нормалар мавжуд бўлиб, уларни қўлланилиши амалиётда ўзини оқлаб келмоқда. Хориж амалиёти ўрганилиб, миллий кодексларимиздаги нормаларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖПКга ишни судга қадар юритиш босқичини қуйидаги соддалаштирилган усулини таклиф этилади: ЖПКнинг 13-бўлими (Алоҳида тоифадаги жиноят ишларини юритиш)га янги “Айбни бўйнига олиш ҳақидаги келишув бўйича иш юритиш” номли 631-боб киритиш. Мазкур тоифадаги ишлар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар бўйича ўз айбига тўла иқрор бўлган, етказилган зарарнинг хажми ва хусусиятини амалда тан олган, шунингдек жиноят иши қўзғатишга сабаб бўлган ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик даражаси ва оқибатларини тушуниб етган шахсга нисбатан юритилади. Бунда, тергов қисқартирилган шаклда (форматда), жиноят ишида гумон қилинаётган шахснинг ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномаси асосида ЖПКнинг 43-боби (Дастлабки терговнинг умумий шартлари)даги қоидаларни ҳамда қуйидаги чеклашларни ҳисобга олган ҳлда олиб борилади: Айбни бўйнига олиш ҳақидаги келишув (кейинги матнларда келишув деб юритилади) бўйича иш юритишга йўл қўйилмайди, агар, - гумон қилинувчи вояга етмаган бўлса; - тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш учун асос бўлса; - шахс муқаддам ўта хавфли рецидивист деб топилган бўлса; - шахс оғир ва ўта оғир турдаги жиноятда гумон қилинаётган бўлса; - гумон қилинувчи тергов олиб борилаётган тилни билмаса; - жабрланувчи бундай келишувга рози бўлмаса. Иш юритиш тартиби: Суриштирувчи ёки терговчи ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсга гумон эълон қилинганидан кейин, биринчи сўроқ қилинишидан аввал, содир этган қилмиши ва шахси юқоридаги талабларга жавоб берса, келишув бўйича иш юритишга илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиради ва бу ҳақида сўроқ баённомасида кўрсатиб ўтади. Гумон қилинувчи илтимоснома бермаса, тергов умумий тартибда олиб борилади. Агар у илтимоснома беришни хоҳласа, (х) сутка ичида ёзма равишда имзоси билан тақдим этади ва илтимосномага ҳимоячи ҳам имзо чекади. Илтимоснома терговчи томонидан (х) сутка ичида кўриб чиқилиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: 1. Илтимосномани қаноатлантириш ва айбни бўйнига олиш ҳақида келишув бўйича иш юритиш тўғрисида; 2. Илтимоснома рад этиш тўғрисида; Илтимонома қаноатлантирилган тақдирда, суриштирувчи ёки терговчи асосан кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини ўтказади ва уларнинг ўзига хослиги қуйидагилар билан изоҳланади: - гумон қилинувчи, унинг ҳимоячиси, жабрланувчи ёки унинг вакили томонидан рад этилмаган далилларни текширилмаслик; - агар иш учун аҳамиятли янги маълумотлар бериши мумкин бўлмаса, гумон қилинувчи, унинг ҳимоячиси, жабрланувчи ёки унинг вакили талаб қилмаса, терговолди текшириш даврида тушунтириш хати олинган гувоҳларни сўроқ қилмаслик, - терговолди текшириш даврида мутахассиснинг ёзма хулосаси олинган бўлиб, у ишни тўғри квалификация қилиш учун етарли бўлса, судга оид экпертиза ва бошқа текширувларни ўтказмаслик. Суриштирув, терговчи ишнинг якуни бўйича “айбни бўйнига олиш ҳақида келишув тўғрисида” қарор тузади ва уни тасдиқлаш учун прокурорга юборади. Прокурор ишни (х) суткада кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: 1. Келишувни тасдиқлаш ва ишни судга юбориш тўғрисида; 2. Келишув асосида ишни кунлаш учун асослар етарли эмас деб топиб, қўшимча далиллар тўплаш учун қайтариш тўғрисида; 3. Ишни умумий асосларга кўра тергов олиб бориш учун қайтариш тўғрисида; 4. Жиноят ишини ҳаракатдан тугатиш ҳақида; Келишувни тасдиқлаган прокурор ишни судга юборади.
Отклонено22.01.2017 07:38
Таклифларингиз мазкур банд ижросини таъминлаш жараёнида кўриб чиқилади.
Akmaljon Yo'lchiyev21.01.2017 06:07
ЖПКнинг 346-моддасига тергов олди суриштирув материалларини худудий жихатдан тегишлилиги бўйича юборишни белгиловчи жумлалар билан тўлдириш таклиф этилади
Отклонено27.01.2017 19:34

Таклифларингиз мазкур банд ижросини таъминлаш жараёнида кўриб чиқилади.

Abduqahhorov Aziz To'lqinovich28.01.2017 11:54

ЖПКни қайта кўриб чиқиш ва у ердан терговчилар ва суруштирувчиларни чиқариш. ЖПК фақат судлар учун процессуал ҳужжат бўлиб қолиши лозим. Терговчиларнинг ва суриштурувчиларнинг ваколати ва вазифлари алоҳида тергов ва суриштурув ҳақида қонуни билан тартибга солишини таклиф этман.

Бу билан терговчи, суруштурувчиларни суддан ҳуқуқий жиҳатдан ажратилади.

Принято05.02.2017 10:57

Таклиф Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.

Safarov Temur Uktamovich28.01.2017 17:31

Согласно ст. 20 Уголовного Кодекса Республики Узбекистан, предусмотрено что виновным в преступлении может быть признано лицо, умышленно или по неосторожности совершившее общественно опасное деяние, предусмотренное Уголовным Кодексом Республики Узбекистан. То есть, только к уголовной ответственности можно привлечь физических лиц, а виновная ответственность юридических лиц не указывается. При внесения уголовной ответственности юридических лиц в уголовное законодательство, могло бы создать эффективный механизм в борьбе с коррупцией и дает возможность предпринимателям, поняв свои ошибки продолжать свою деятельность и расширению рабочих мест в предприятии в Республике Узбекистан. Данный опыт на данный момент эффективно практикуется во Франции, Латвии, Норвегии и других странах континентальной Европы.


Принято05.02.2017 10:59

Ваши предложения будут рассмотрены при реализации данного пункта Программы.