2.3. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш
Т/р | 84 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш: терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институтини бекор қилиш; жиноят процессига ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича судгача ва судда иш юритишнингсоддалаштирилган тартибини жорий этиш; хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги низолар бўйича судга мурожаат қилишдан аввал эътирозни мажбурий тақдим этиш тартибини ўрнатиш; фуқаролик ва хўжалик, шу жумладан шартномавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини қўллашни кенгайтириш; даъвогар томонидан жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаган бўлса, агар қонун ёки шартномада мазкур тоифадаги низолар учун бундай тартиб назарда тутилган бўлса, даъвони қабул қилишни рад этиш тартибини киритиш; ҳакамлик судлари фаолиятини ташкил қилишнинг қонуний асосларини ва улар томонидан қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни такомиллаштириш, ҳакамлик судларига қўйиладиган талабларни аниқлаштириш. |
Бажариш муддати | 2017 йил I чорак |
Ижро учун масъуллар | Олий суд, Олий хўжалик суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, МХХ, ИИВ, Савдо-саноат палатаси, Адвокатлар палатаси |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳанинг қабул қилиниши терговнинг тўлиқ эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институти бекор қилишга, ушбу соҳага оид бошқа масалаларда келиб чиқаётган муаммоларни ҳал этишга, низоларни судгача ҳал этиш механизмларини ва адвокатура институти фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилади. |
Комментарии и ответы
Таклифингиздан жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришда фойдаланилади.
Таклифингиздан жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришда фойдаланилади.
даъвогар томонидан жавобгар билан низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаган бўлса, агар қонун ёки шартномада мазкур тоифадаги низолар учун бундай тартиб назарда тутилган бўлса, даъвони қабул қилишни рад этиш тартибини киритиш;
ХПКда эса ушбу ҳоллатда уч хил ҳаракат амалга оширилиши мумкин, иш юритилиши тугатилиши, иш кўрмасдан қолдирилиши ва даъво аризаси қайтарилиши (86-м 1 қисм 8-бандида, 88-м 1 қисм 5-банди, 118-м 1-қисм 6-банди) номувофиқликларни бартараф этиш лозим
Таклиф Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.
Апелляция ва кассация инстанцияларида иш юритишни такомиллаштириш ва уларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш, бу борада юқори инстанцияларда иш юритиш ваколати берилган судларнинг қуйи инстанцияларга ишни қайтариш амалиётини қисқартириш, биринчи инстанция суди ваколатли бўлган ҳужжатларни қабул қилиш ваколатини бериш, жиноят процессида жабрланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифода этиш нуқтаи назаридан апелляция ва кассация инстанцияларига айблов ҳукми чиқариш ваколатини бериш таклиф этилади. Ушбу ўзгариш апелляция ва кассация суд инстанцияларини амалга оширилган судлов бўйича масъулиятини кучайтиради ва суд хатоларини бартараф этишда тезкорликни таъминлайди.
Таклиф Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.