Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

2.3. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини такомиллаштириш

Т/р85
Амалга ошириладиган тадбирҚуйидагиларни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш:
фуқаролик иши бўйича суд қарорини назорат тартибида қайта кўриб чиқиш муддатини 3 йилдан 1 йилга қисқартириш;
вилоят миқёсидаги судлар томонидан жиноят ва фуқаролик ишларини назорат тартибида кўриб чиқиш институтини тугатиб, тегишли суд раислари
ва прокурорларнинг назорат тартибида протест келтириш бўйича ваколатларини бекор қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ишларни назорат тартибида кўриб чиқиш бўйича бир-бирини такрорловчи ваколатларини бекор қилиш;
ишни назорат тартибида кўриб чиқадиган суднинг ишни биринчи инстанция судига ёхуд апелляция ёки кассация инстанцияси судига янгидан кўриб чиқиш учун юборишга оид ваколатларини аниқлаштириш;
моддий ва процессуал қонун нормаларини бузганлик ҳолатларни аниқлаш ҳолатларидан ташқари, қуйи инстанция судлари томонидан тайинланган жазоларни қайта кўриб чиқиш бўйича кассация
ва назорат суд инстанциялари ваколатларини чеклаш;
хорижий тажриба ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда шунингдек, янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриб чиқиш асослари тартибини такомиллаштириш, шу жумладан фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишлари бўйича янги очилган ҳолатлар юзасидан қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза бериш мумкин бўлган энг кўп муддатни аниқлаштириш ва қисқартириш.
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларОлий суд,
Олий хўжалик суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳанинг қабул қилиниши фуқаролик ва хўжалик ишларини кўриб чиқишни такомиллаштириш, бир-бирини такрорловчи мажбурият ва инстанцияларни қисқартишга, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишлари бўйича янги очилган ҳолатлар юзасидан қайта кўриб чиқиш механизмларини  аниқлаштиришга хизмат қилади.

Комментарии и ответы