2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш
Т/р | 91 |
---|---|
Амалга ошириладиган тадбир | Ички ишлар органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва самарадорлигини комплекс ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш, биринчи навбатда қуйидаги соҳаларда: фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш; ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, жиноят ишлари бўйича суриштирув ва дастлабки терговни олиб бориш; фаолиятнинг шаффофлигини, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни, иш натижалари тўғрисида аҳолини хабардор қилишни таъминлаш; ахборот-таҳлилий ишларни ташкил этиш ва фаолиятни норматив-ҳуқуқий таъминлаш; жазони ижро этиш, хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қўриқлаш тузилмалари фаолияти; илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш. |
Бажариш муддати | 2017 йил III чорак |
Ижро учун масъуллар | Вазирлар Маҳкамаси, ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги |
Сарф-харажатлар (млн. сўм) | - |
Молиялаштириш манбалари | - |
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа | Комплекс ўрганиш. Ўрганиш натижасида ички ишлар органларига қонун билан юклатилган вазифа ва ваколатларнинг амалиётда самарали бажарилаётганлиги ҳолати, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, жамоат хавфсизлиги таъминланаётганлиги даражаси таҳлил қилиниб, ушбу йўналишда тегишли таклифлар ишлаб чиқилади. |
Комментарии и ответы