Уважаемые участники обсуждения!
Настоящим сообщаем, что принятие предложений по проекту Указа Президента Республики Узбекистан "О Стратегии действий по дальнейшему развитию Республики Узбекистан" закончилось 28 января текущего года в 18-00.

2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш

Т/р92
Амалга ошириладиган тадбирҚуйидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва киритиш:
“Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони;
профилактика инспекторлари фаолиятини ташкил этиш принциплари, улар фаолиятини баҳолашнинг мезонлари, профилактика инспектори лавозимига тайинланадиган шахсларга қўйиладиган талаблар, уларнинг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва аҳоли билан ҳамкорликни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Ички ишлар органлари таянч пунктлари тўғрисидаги низом;
ички ишлар органлари ходими лавозимига номзодларга қўйиладиган малакавий талаблар, кадрларни танлов асосида олиш жараёнлари, ички ишлар органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг аниқ мезонларини назарда тутувчи Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом;
ички ишлар органлари ходимлари хулқ-атворининг янгиланган қоидалари, ходимларни тарбиялаш ва хизмат вазифалари лозим даражада бажарилишини таъминлаш мақсадида тузилмалар раҳбарларининг ходимлар билан якка тартибда иш олиб борганлиги учун шахсий жавобгарлик чораларини назарда тутувчи Ички ишлар органларининг Интизом устави.
Бажариш муддати2017 йил
I чорак
Ижро учун масъулларВазирлар Маҳкамаси, ИИВ,
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги
Сарф-харажатлар (млн. сўм)-
Молиялаштириш манбалари-
Тақдим этиладиган ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижаЎзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.
Лойиҳа билан Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари, шу жумладан, таянч пунктлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланади, амалиётда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли механизмлар ишлаб чиқилади.

Комментарии и ответы

Абдураимов Расул Соипжонович22.01.2017 14:51
профилактика инспекторлари фаолиятини ташкил этиш принциплари, улар фаолиятини баҳолашнинг мезонлари, профилактика инспектори лавозимига тайинланадиган шахсларга қўйиладиган талаблар, уларнинг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва аҳоли билан ҳамкорликни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Ички ишлар органлари таянч пунктлари тўғрисидаги низом . БЕЛГИЛАБ ҚЎЙИШ КЕРАК-КИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИ ХИЗМАТ ВАЗИФАСИДАН ТАШҚАРИ ХАР ХИЛ ХИЗМАТЛАРГА ЖАЛБ ҚИЛИШНИ ТАЪҚИҚЛАШ ЛОЗИМ. Ақс холда қачон қарасанг қишлоқ хўжалиги ишларида бўлади. Техника йиғаяпмиз, далага гўнг чиқартираяпмиз, минерал ўғитларни кузатаяпмиз деган гаплар билан жиноятчиликни олдини олиш бўлган асосий вазифаси қолиб кетмоқда. Шахарларда билмадим-у Қишлоқда профилактика инспекторини топиш анқони уруғини топиш билан тенг бўлиб қолди. Қўпол қилиб айтганда профилактика инспекторини қишлоқ жойда худудга занжирлаб қўйишдан бошқа чора қолмаяпди. Шахсий тажрибамдан.
Отклонено27.01.2017 19:44

Дастурнинг 92-бандида “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонини ишлаб чиқиш ва киритиш кўрсатилган.

Safarov Temur Uktamovich28.01.2017 11:05

Если обратить внимание, на практике инспектора профилактики проводят ряд мероприятий, где основная проблема действующего механизма - это человеческий фактор. Дежурный не в состоянии долгое время одновременно отслеживать поступающую, постоянно меняющуюся информацию на телефон, что в свою очередь приводит к увеличению процента пропуска внештатной ситуации и как следствие отсутствую своевременного реагирования со стороны правоохранительных органов. В целях сокращения влияния человеческого фактора необходимо разработать единую информационно-наблюдательную систему (видеокамер, на улицах входящих участкового инспектора по профилактики правонарушений), вследствие чего участковые инспекторы могут оперативно реагировать на правонарушения и предотвращению преступлений. В связи, с этим, необходимо разработать программа мер по информационно-аналитической профилактики преступности Республики Узбекистан. Создание развитой информационно-аналитической системы по формированию ведомственной и государственной статистической отчетности, анализу состояния преступности, результатов административной практики и профилактической работы обеспечит принятие адекватных управленческих решений руководством МВД Узбекистана.

Принято05.02.2017 11:04

Таклиф Дастурни амалга ошириш жараёнида кўриб чиқилади.